Янги – «Humo» миллий тўлов тизими апрелдаёқ ишга тушади!

  •   DiMaX
  •  1691
  •  28.03.2019 17:16

Янги – «Humo» миллий тўлов тизими апрелдаёқ ишга тушади!

2018 йилнинг 19 сентябрида президент Ўзбекистонда янги миллий тўлов тизими яраталиши ҳақида қарор қабул қилган эди. Унга кўра, янги миллий тўлов тизимини яратиш Марказий банкнинг зиммасига қўйилган, кейинроқ янги тўлов тизими «Humo» номини олганди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда янги тўлов тизимини шу йилиёқ тўлақонли ишга туширишмоқчи

Бундан бир неча йил аввал ҳаётимизга пластик карточкаларни кириб келиши халқимизни ҳайратлантирган эди. Энди эса бу жараён оддий ҳолатга айланиб қолди, деб ёзади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Айни вақтда нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш мақсадида замонавий технологиялар амалиётга татбиқ этилмоқда. «Humo» миллий тўлов тизими улардан биридир.

Пойтахтимизда ўтказилаётган Халқаро молия-банк форумида мазкур тўлов тизими апрель ойидан бошлаб амалиётга жорий этилиши ҳақида сўз юритилди.

– Айни вақтда биз пластик карточкадан нақд пул олиш, савдо дўконларига тўлов қилиш кабиларда фойдаланаётган эдик, – дейди «Humo» миллий тўлов тизимда раҳбари Шуҳрат Қурбонов. – «Humo» тўлов тизимида бу имкониятлар янада кенгайтирилади. Тасаввур қилинг, метрода ёки автобусда уни терминалга тегизиб, тўловни амалга оширасиз. Ёки савдо дўконида харид учун тўловни амалга оширишда код териб ўтирмайсиз. Айни вақтда эса форум доирасида учрашувлар ўтказиб, хорижда ҳам ундан бемалол фойдаланиш учун имконият яратиш. Бу борада Россия тажрибасини кўриб чиқдик. Уларда шунга ўхшаган тўлов тизими бор.

Форумда жаҳоннинг 21 мамлакатидан 400 ортиқ молия соҳаси экспертлари иштирок этмоқда.

– Биз учун Ўзбекистон жуда муҳим ҳамкор, – дейди Россия Марказий банки раиси биринчи ўринбосари Ксения Юдаева. – Шу ўринда айтишим керакки, иқтисодиётни янада юксалтириш кўп жиҳатдан интеграция жараёнларини ривожига ҳам боғлиқ. Чунки ишлаб чиқариш самараси бевосита бир қатор ички ва ташқи омиллар ҳамда ҳолатларга уйқашиб кетади. Бироқ, бу жараён пулни шунчаки бошқариш эмас, балки муҳим иқтисодий юксалиш демакдир.

Ана шу жараёнда ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасида Россия Марказий банки ўзига хос кўникма ва тажрибага эга. Айнан шу ҳолатнинг олдини олиш билан шуғулланадиган марказ фаолият юритади. Бу борадаги тажрибаларимизни ўртоқлашишга тайёрмиз.

Форум ўз ишини 31 мартга қадар давом эттиради, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Жиддий жиноят: Пластик картангиздаги пулни банкдагилар ҳам ўғирлаши мумкин!