Янгича ҳайдовчилик гувоҳномаси учун энди электрон ариза топшира оласиз!

  •   DiMaX
  •  1356
  •  10.08.2021 17:07

Янгича ҳайдовчилик гувоҳномаси учун энди электрон ариза топшира оласиз!

Ҳозирги кунда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун онлайн ариза юбориш имконияти мавжуд. Бу хусусда Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни энди тез ва бепул – онлайн тарзда олишингиз мумкин

Бу қандай ишлайди?

  1. Ягона портал орқали ариза берилади ва банк кассалари орқали тўловни амалга оширилади;
  2. Фуқаролик паспорти, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, талон ва тўловлар тўланганлиги ҳақидаги квитанциянинг асл нусхалари билан тегишли Давлат хизматлари марказига ташриф буюрилади;
  3. Гувоҳнома учун Давлат хизматлари марказида расмга тушиш (ёки расмни жисмоний шахсларнинг маълумотлар базасидан олиш имкони мавжуд, яъни гувоҳномага фуқаролик паспортидаги расм автоматик тарзда жойлаштирилади);
  4. Шахсий имзо қўйилади ва янги намунадаги гувоҳнома олинади.

Ушбу хизмат ҳақида батафсил маълумот олиш ва ундан фойдаланиш учун мана бу ҳавола орқали ўтасиз.

ЎҚИНГ: Автожарималар тўғрисида маълумотни энди онлайн тарзда – осон ва бепул олинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!