Хабиб Нурмагомедовнинг эртага бўлиб ўтадиган жангини Одноклассники орқали онлайн томоша қилинг!

Хабиб Нурмагомедовнинг эртага бўлиб ўтадиган жангини Одноклассники орқали онлайн томоша қилинг!

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Биринчи (Первый) канал томонидан Одноклассники ижтимоий тармоғида узатиладиган Хабиб Нурмагомедов ва Дастин Порьенинг титул жанги жонли трансляцияси томошабинлари видеоплеерда синов тариқасида янги имкониятга биринчилардан бўлиб эга бўладилар. Жангни нафақат live режимида кўриш, балки эфирни орқага қайтариш ёки унинг ҳар қандай лаҳзасига ўтиш мумкин бўлади.

Янги имконият эфирнинг тугашини ва ёзувнинг чиқишини кутмаган ҳолда унинг энг яхши лаҳзаларини, масалан ўтган раундларни ва жангларни ёки жангчилар октагонга чиқишини томоша қилиш имконини беради. Бунда томошабинлар ҳар қандай вақтда жонли эфир томошасига қайтиши мумкин бўлади.

Бундай имкониятни ОК ижтимоий тармоқлар орасида биринчилардан бўлиб жорий этмоқда. Келгусида ундан ижтимоий тармоқнинг барча трансляцияларида, шу жумладан фойдаланувчилар трансляцияларида фойдаланиш мумкин бўлади. Жонли трансляцияда янги имкониятни амалга ошириш учун ОК ўз видео контейнерини ишлаб чиқиб, ушбу видео контейнер фойдаланувчига тасвирни орқага қайтариш ёки олдинга ўтказишдан сўнг биринчи кадрни бошқа ўхшаш хизматлардагидан фарқли равишда тезроқ олиш имконини беради.

Томошабинлар ОКдаги трансляцияга OK Live стриминг иловасида тайёрланиши мумкин бўлади. Бугун у ерда “Хабиб” тўлдирилган воқелик виртуал ниқоби пайдо бўлди. У орқали ҳар қандай фойдаланувчи таниқли папахани ўзига “кийиб” кўриши ва унда шахсий стримини ўтказиши мумкин.

Хабиб Нурмагомедов ва Дастин Порье жангининг ОКдаги трансляцияси Биринчи канал томонидан “Спорт на Первом” расмий гуруҳида ўтказилади: бошланиш вақти Москва вақти бўйича соат 21:00да. Жанг ва барча матчдан олдинги тайёргарликларни қуйидаги ҳар қандай мослама орқали – ижтимоий тармоқнинг десктоп ва мобил версияларида, iOS ва Android да ишловчи ОК иловаларида, Smart TV ва Android TV га эга телевизорларда, “ОК Видео” иловасида томоша қилиш мумкин бўлади.

Илгари Одноклассники Хабиб Нурмагомедов иштирокидаги UFC турнирларини узатган. Бунда масалан, россиялик спортчи ва Конор Макгрегорнинг енгил вазндаги чемпион унвони учун олиб борган жанги сифатидаги муҳим воқеадан иборат бўлган UFC 229 турнирининг жонли трансляцияси жами 13 миллиондан ортиқ томоша қилинди, ушбу кўрсаткичнинг 9 миллиони Нурмагомедов ва Макгрегор жанги бўлиб ўтган вақтга тўғри келади.

Жангнинг жиддий лаҳзаларини бир вақтнинг ўзида 1,8 млн. томошабин томоша қилди.

ЎҚИНГ: Telegram'ни унутинг, энди Ўзбекистонда Одноклассники рекорд даражада тез юкланади!