Xiaomi Mi A2 Lite сертификациядан ўтди
Яқинда TENAA компаниясининг экрани қирқмали Xiaomi смартфони ҳақида маълум қилганини ёзгандик. Энди эса янги қурилма Сингапурдаги сертификациядан ўтказиш бюроси – IMDA’да (АҚШнинг FCC ёки Тайвандаги NCC’га ўхшаш) пайдо бўлди.
Девайс Xiaomi’нинг бошқа моделлари рақамларига ўхшаш рақамга эга (фақат охирги ҳарф бошқача), яъни M1805D1SC, M1805D1SE и M1805D1ST. IMDA’нинг таъкидлашича, бу Mi A2 Lite бўлади. Демак, янги аппарат Android One дастури доирасида чиқади.
ЎҚИНГ: Янгиларидан яхши 2 эски смартфон модели
Аппаратга 5.84-дюймли дисплей ўрнатилган бўлиб, у Full HD+ форматда ва такт частотаси 2.0 ГГц бўлган саккизядроли процессорга эга. Бу худди Xiaomi Mi A1’дагидек Snapdragon 625 бўлиши мумкин. Шунингдек,қурилма 12 Мп + 5 мегапикселга эга қўш камерага эга бўлади, батарея эса, 3900 мАч, 2/3/4 ГБ ОЗУ, 16/32/64 ГБ ПЗУ ҳамда Android 8.1 Oreo.
Афсуски аппарат энди сертификациядан ўтди, яъни унинг фақат техник имкониятлари маълум қилинди, холос. Нарх борасида ва тақдимот санаси ҳақида ҳали айтишмаяпти.
ЎҚИНГ: Йилнинг юртимиздаги энг арзон яхши смартфонлари (2018 йил, июнь)