Эксперт: «микроволновка» бу егуликларни заҳарга айлантиради!

  •   DiMaX
  •  1440
  •  14.04.2020 13:08

Эксперт: «микроволновка» бу егуликларни заҳарга айлантиради!

Коронавирус пандемияси сабабли кўпчилик ўз уйида ўтирган шу кунларда хонадонларда кўп қўлланувчи нарсалардан бири микротўлқинли печлар бўлса керак. Лекин ушбу маиший жиҳоздан тўғри фойдаланиш қоидаларини яхши биламизми?

ЎҚИНГ: Маиший техника узоқ вақт хизмат қилсин десангиз…

Россиялик парҳезшунос (диетолог) шифокор Елена Соломатина яқинда «Вечерняя Москва» газетасига берган интервьюсида шу масалага тўхталиб ўтган. Эксперт қандай егуликларни «микроволновка»да қиздирмаслик кераклигини изоҳлаган.

Соломатинанинг сўзларига кўра, кишилар микротўлқинли печда иситишга одатланиб қолган кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари бу жараёнда ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотади, айримлари умуман заҳарга айланади! Мутахассиснинг таъкидлашича, таркибида C витамини бўлган егуликларни иситганда, унинг фойдали хусусиятлари йўқолиб кетади. Тозаланмаган ёғлар (нерафинированные масла) эса оксидланиши ва канцероген (саратонни келтириб чиқарувчи) моддага айланиши аниқланган.

ЎҚИНГ: Мобиль телефонлардан тарқалаётган нур мия саратонини келтириб чиқармас экан

Шунингдек, «микроволновка»да иситишда организм учун зарарли бўлиб қолувчи озиқ-овқат маҳсулотларига яна диетик газланган сувлар ҳам киради, дейди эксперт. Уларда ширин таъм бериш учун қўлланадиган сахарозаменитель юқори ҳарорат таъсирида формальдегидга айланиб қолади. Бу моддани эса заҳарлилик даражаси бўйича мишьякка тенглаштириш мумкин.

Булардан ташқари, микротўлқинли печларнинг бошқа техник хусусиятлари ҳақида ҳам бир қатор хабар ва мақолалар эълон қилганмиз. Wi-Fi тезлигига бу жиҳознинг таъсири, «микроволновка» ва смартфоннинг саратонга сабабчи бўлиши ҳақидаги гумонларга эксперт аниқлик киритгани сиз учун ҳам қизиқ бўлса керак.

ЎҚИНГ: Янги тур маиший жиҳоз – илк «антимикроволновка» тақдим этилди! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.