Meizu 16S флагманининг ҳам тақдимоти яқин

  •   DiMaX
  •  558
  •  03.11.2018 15:08

Meizu 16S флагманининг ҳам тақдимоти яқин

Хитойлик ушбу смартфонсоз жорий йилнинг августида ўзининг Meizu 16 (ёки Meizu 16th) ҳамда Meizu 16 Plus флагманларини, кейинроқ эса унинг нисбатан арзон варианти – Meizu 16X моделини тақдим этганди. Компаниянинг навбатдаги смартфони эса Meizu 17 бўлмаслиги ҳақида ҳам ёзганмиз.

ЎҚИНГ: 2019 йилда Meizu 17 чиқмайди, ўрнига...

Хулласи калом, компания ўзининг навбатдаги – Meizu 16S смартфони устида қизғин ишламоқда. Янги модел ҳақида Meizu бош директори Жек Вонг (Jack Wong) айрим тафсилотларни ошкор этган.

Бош директорнинг айтишича, Meizu 16S ташқи кўриниши Meizu 16th моделига ўхшаса-да, хусусиятлари анча устун. Унинг экрани атрофидаги ромлари янада энсиз бўлади. Асосий камераси эса қўшалоқ ҳолида, орқа қопқоқнинг ўртасида тикка жойлашганича қолади. Лазерли автофокус ва ҳалқасимон фоточақноқ ҳам «аждод»идаги сингари бўлиши айтилган.

ЎҚИНГ: Meizu ёки Xiaomi: қайси бири зўр?

Meizu 16S моделининг «электрон юраги» сифатида Qualcomm’нинг ҳозирча расман тақдим этилмаган Snapdragon 8150 процессори қўлланиши кутилмоқда. Хотира ҳажми эса аввалгиларидек: 6+64 ГБ, 6+128 ГБ ва 8+256 гигабайтлик вариантларда чиқади. Meizu 16S смартфонида ниҳоят NFC модули, шиша қопқоқ ва симсиз қувватлаш имкони бўлади.

Компания раҳбарига кўра, ушбу флагманнни 2019 йилнинг биринчи чорагида кўрсатишади. Унинг нархи эса 420 доллар атрофида бўлиши кутилаётир.

Хабарингиз борки, Meizu компанияси Ўзбекистон бозорига ҳам расман кириб келган ва бу ерда сотилган маҳсулотларига расмий кафолат доирасида сервис хизматлари ҳам кўрсатилади. Жумладан, унинг бир неча русумлардаги смартфонларини мана бу ҳавола орқали Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн буюртма асосида сотиб олишингиз ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Meizu Note 8 намойиш қилинди: Xiaomi Mi A2 Lite’га рақобатчи бўлмоқчи

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!