Telegram’нинг iOS-иловаси янгиланди: 4.8 талқинида қандай имкониятлар бор?

  •   DiMaX
  •  1499
  •  23.03.2018 17:47

Telegram’нинг iOS-иловаси янгиланди: 4.8 талқинида қандай имкониятлар бор?

Шу кунларда Telegram компанияси блокланиш билан боғлиқ қийин вазиятга тушиб қолган. Шунга қарамасдан, унинг жамоаси мессенжернинг барча платформаларга мўлжалланган талқинларини яхшилашда давом этмоқда.

ЎҚИНГ: Андроид учун Telegram 4.8.5 талқинида зўр имкониятлар тақдим этилди!

Шунингдек, Apple гаджетлари учун ҳам Telegram’нинг 4.8 талқинидаги янги иловаси чиқарилди. Ундаги тақдим этилган янги қулайликлар асосан Android-клиентдагисига ўхшаш, аммо айрим фарқлар ҳам бор.

Хуллас, iOS тизими учун чиқарилган Telegram 4.8 талқинидаги ўзгаришлар асосан қуйидагиларда намоён бўлади:

  1. Бирор смайл танланганида, Telegram унга мос стикерларни таклиф қилади. Бунда нафақат ўзингизда ўрнатилган стикер-пакетлардаги, балки умуман мессенжерда оммалашган, шу эмодзига боғлиқ бошқа стикерлар ҳам кўрсатилади. Ўрнатилмаган тўпламлардаги стикерларни таклиф этиш функциясини илова Созламаларининг Стикерлар бўлимида ўчириб қўйиш мумкин.

  1. Энди Telegram’да бирор мавзу бўйича стиперлар тўпламини излаш имкони бор. Бунинг учун стикерлар панели очилганида уни пастга силасангиз, тепасида излаш майдончаси очилади. Ўша жойга керакли сўзни инглизчада ёзсангиз, турли тўпламлардаги унга боғлиқ стикерларни ва шу мавзудаги стикер тўпламларини кўрсатади. Масалан, қуйида «bear» («айиқ») сўзи орқали излаш жараёни кўрсатилган:

  1. Бирданига бир нечта фотосурат юбориш мумкин. Бунинг учун, илова камераси орқали битта расм туширгач, уни жўнатмасдан туриб, ёнидаги «+» белгичасини босасиз ва яна суратга оласиз. Охирида барча расмларни битта альбом тарзида юборасиз.
  2. Автоматик тунги режим жорий этилган. Яъни, қоронғи тушганидан сўнг ёки кам ёритилган шароитларда интерфейснинг тўқранг мавзуси ўз-ўзидан фаоллашади. Буни маълум вақтда алмашадиган қилиб ўзингиз созлаб қўйсангиз ҳам бўлади:

  1. Энди iOS-қурилмалар учун Telegram Login виджети ишлайди. Яъни, ўзингизнинг Telegram-аккаунтингиз ёрдамида турли сайтларда авторизациядан ўта оласиз.

ЎҚИНГ: Telegram’ни блоклашмоқчи, вазият жиддий!

  1. Медиафайлларга ёзиладиган тагсўзларда ҳам матнни турлича (масалан: тўқранг ёки курсивли қилиб) форматлаш имкони бор.
  2. Исталган гуруҳнинг аъзоси ҳамда каналнинг обуначиси энди ундаги номақбул хабар ҳақида Telegram жамоасига шикоят қила олади.
  3. Илованинг смартфон батареясидан фойдаланиши оптималлаштирилган – энди у қувватни янада тежамкорлик билан ишлатади.
  4. Турли майда камчиликлар тўғриланган ва мессенжернинг умумий фаолияти яхшиланган.

iPhone ёки iPad’ингизга Telegram иловасини юклаб олиш учун мана бу ҳавола орқали App Store’га ўтишингиз мумкин. Агарда аллақачон бу мессенжердан фойдаланаётган бўлсангиз, уни янгиланг ва қулай имкониятлардан фойдаланинг!

ЎҚИНГ: Telegram ва Skype’да бепул PROMT таржимони ишга тушди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!