Telegram’даги террорчилар Алишер Усмонов компаниясига қарашли мессенжерга кўчиб ўтишган!

  •   DiMaX
  •  1562
  •  04.12.2019 16:18

Telegram’даги террорчилар Алишер Усмонов компаниясига қарашли мессенжерга кўчиб ўтишган!

Террорчи ташкилотлар ўзаро мулоқот қилиб туриш учун турли ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардан фойдаланишлари турган гап. Тармоқлар ва мессенжерлар маъмуриятлари эса уларга қарши фаол кураш олиб боришади.

ЎҚИНГ: Террористлар қайси мессенжерлардан кўп фойдаланиши айтилди

Кейинги пайтларда ИШИД террорчилик ташкилоти тарафдорлари Telegram орқали ўзаро мулоқот қилишни камайтиришган. Улар бошқа – Mail.ru Group’га қарашли бўлган, 2017 йили ишга туширилган TamTam мессенжерига кўчиб ўтишган. Mail.ru Group бошқарув кенгашида эса асли ўзбекистонлик бўлган миллиардер – Алишер Усмонов ҳам катта роль ўйнайди.

Ўзларининг «жиҳодчи» эканликларини таъкидловчи террорчи гуруҳлар бўйича бельгиялик эксперт Питер Ван Остайен бу ҳақда Insider нашрига маълум қилган. Шу йилнинг 29 ноябрь кун Лондон шаҳрида амалга оширилган террорчилик хуружи ҳақидаги террорчиларнинг баёноти TamTam мессенжерида Telegram’дагидан икки дақиқа аввал эълон қилинган.

Telegram маъмурияти 22 ва 23 ноябрь кунлари ИШИД билан боғлиқ бўлган беш мингга яқин аккаунтни блоклаган. Бельгия бош прокуратураси буни террорчилар устидан қисман қозонилган ғалаба, дея эътироф этган ва энди интернет ИШИДдан холи, дея баёнот берган.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Ўзбекистонда экстремистик ва террористик профиль, канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди!

29 ноябрь куни, Лондондаги терактдан бир неча соат ўтиб, ИШИДга алоқадор элликтача Telegram-канал ғойиб бўлган. Аммо эртасига – 30 ноябрь куниёқ Питер Ван Остайен уларни TamTam мессенжерида учратган.

Лондон стратегик алоқалар институти илмий ходими Амарнат Амарасингам ушбу янги мессенжерда ИШИД билан боғлиқ 165 канал топган. 3 декабрь ҳолатига кўра эса улардан 128 таси блокланган. Амарасингам фикрича, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардан қувилаётган ИШИД тарафдорлари террористик тарғибот учун ўзларининг мулоқот платформасини яратишлари эҳтимоли ҳам мавжуд.

TamTam маъмурияти эса «террорчилик ташкилотлари контентига мутлақо қарши» эканлигини баён қилган ва террорчиларнинг аккаунтлари ҳамда каналлари учраб қолса, бу ҳақда хабар беришларини мессенжер фойдаланувчиларидан сўраган.

ЎҚИНГ: Telegram’да «Жиҳодчилар» маърузаларини тарқатган қўқонлик йигитга жазо тайинланди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!