USB-модем тўпламларини Ucell махсус нархда – атиги 35 минг сўмдан сотмоқда!

  •   DiMaX
  •  2481
  •  17.01.2018 13:57

USB-модем тўпламларини Ucell махсус нархда – атиги 35 минг сўмдан сотмоқда!

Ноутбук ва компьютерлардан интернетга уланишда мобил модемлар – USB-модемлар жуда қўл келади. Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган уяли алоқа операторлари ўз абонентларига ушбу қурилмаларни ўз ичига олган тўпламларни ҳам таклиф этишидан хабарингиз бор.

ЎҚИНГ: Ucell ўз мижозлари учун Artel Z5 смартфон тўпламини чиқарди

Ucell уяли алоқа оператори USB-модемларни ўз ичига олувчи уланиш тўпламларининг арзонлаштирилган савдосини бошлади. Бу хусусда компаниянинг расмий сайтида хабар эълон қилинган.

Уланиш тўпламлари икки хил бўлиб, улар тўпламга киритилган модемнинг тури билан ўзаро фарқланади.

«Tested MF190S» тўплами нархи атиги 35 000 сўм бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • MF190S русумли модем;
  • Ҳақи олдиндан тўланувчи хизмат кўрсатиш тизимида мавжуд бўлган исталган тариф режасини ўз ичига олган SIM-карта.

«Tested MF667» тўпламининг қиймати эса 55 000 сўмга тенг ва у қуйидагилардан иборат:

  • MF667 русумли модем;
  • Ҳақи олдиндан тўланувчи хизмат кўрсатиш тизимида мавжуд бўлган исталган тариф режасини ўз ичига олган SIM-карта.

ЎҚИНГ: Ucell’нинг «Internet-sehr» акцияси: Samsung смартфонлари ва ҳатто iPhone X ютиб олиш мумкин!

Хабарга кўра, арзонлаштирилган тўпламлардан бирига уланиш Ucell офисларда ва дилерлик нуқталарида амалга оширилади. Тўпламга кирувчи модемнинг кафолат муддати харид қилинганидан бошлаб 30 кунни ташкил этади.

Тўпламларнинг бошқа хусусиятлари билан мазкур уяли алоқа операторининг расмий сайтидаги тегишли саҳифада танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell ўчирилган рақамни сўнгги эгасига улашни йўлга қўйди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.