Xiaomi фанати алдагани учун севимли компаниясини судга берди!

  •   DiMaX
  •  1035
  •  26.09.2018 18:37

Xiaomi фанати алдагани учун севимли компаниясини судга берди!

«Хитойча Apple»нинг маҳаллий ишқибозларидан бири унинг устидан шикоят қилиб судга ариза берди. Даъвогарга кўра, компания ўз ваъдасини бажармаган – ўтган йилги танлов ғолибига ваъда қилинган совғани бермаган.

ЎҚИНГ: Xiaomi’ни судга беришди – уни бир қатор патентларни бузишда айблашмоқда

Аризада таъкидланишича, 2017 йилнинг августида Xiaomi компанияси танлов эълон қилган. Унда маълум давр мобайнида камида 300 донадан Xiaomi Mi 5X ёки Redmi Note 5A смартфонини, ё бўлмаса шу иккаловидан жами 400 донани сотиш талаби қўйилган. Ғолиб эса соврин сифатида Xiaomi асосчиси ва бош директори Лэй Цзюнь билан кечки таомга таклиф этилиши лозим эди. Даъвогар ушбу шартларни бажарган ва Xiaomi билан боғланган, аммо компания ўз ваъдасида турмаган.

Сотувчининг сўзларига кўра, бу ҳолат нафақат Xiaomi фанати сифатида унинг туйғулари билан ўйнашиш, балки шартноманинг бузилиши сифатида ҳам баҳоланиши лозим. Шу боис ҳам у компаниядан 24 000 юань ҳажмида товон пули талаб қилмоқда; бу тахминан 3491 АҚШ долларига тенг маблағдир.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик блогер «Ёшлар» телеканалини судга бермоқчи

Айни дамда ушбу иш Пекин шаҳридаги Хайдянь судида кўрилмоқда. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиб туриш учун биздан узоқлашманг.

Дарвоқе, ҳали Xiaomi расман намойиш этмаган битта янги моделдаги смартфонни Terashop.uz интернет-дўконидан олишингиз мумкин. Бунда ҳеч қанақа алдов йўқ, ортидан судлашув ҳам бўлмаслигига ишонамиз!

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ: Xiaomi ҳали тақдим этмаган Redmi Note 6 Pro’ни биринчилар қаторида Terashop.uz’дан олинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!