Xiaomi нимаси билан Гиннесснинг рекордлар китобига кирди?

  •   DiMaX
  •  1702
  •  28.09.2018 09:07

Xiaomi нимаси билан Гиннесснинг рекордлар китобига кирди?

Сифати нархидан устун бўлган турли-туман гаджетлари билан танилган Xiaomi компанияси Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин олди. Хўш, «хитойча Apple» қайси смартфони ёки гаджети сабабли бунга муносиб кўрилди, деб ўйлаяпсизми?

ЎҚИНГ: РАСМАН: Xiaomi смартфонларнинг барқарор глобал MIUI 10’гача янгиланиш режасини эълон қилди!  

Қизиғи шундаки, Xiaomi рекордлар китобида қайд этилишига на телефон, на бошқа бирор «ақлли» қурилмаси ва ҳатто дастурий таъминот маҳсулоти ҳам сабаб эмас.

Гап шундаки, компаниянинг Ҳиндистон бўлими Бангалор шаҳридаги янги офиси олдида дунёдаги энг йирик чироқли мозаикани яратди. Унинг машҳур MI логотипини шакллантириш учун оқ ва апельсин рангли жами 9690 дона чироқ қўлланган. Шунинг эвазига Xiaomi рекордлар китобидан жой олди.

ЎҚИНГ: Xiaomi ўзининг энг қиммат маҳсулотини чиқарди – у асосан ёшлар ва ёш оилаларга мўлжалланган

Шу билан бирга, мазкур корпорация ўзининг Ҳиндистондаги эллигинчи расмий дўконини ҳам ишга туширди. Xiaomi янги офисининг биринчи қаватида жойлашган ушбу дўкон 185 квадрат метрлик майдонга эга. Унда смартфонларидан ташқари, компаниянинг робот-чангютгич, кир ювиш машинаси, скутер ва бошқа инновацион қурилмалари сотувга қўйилган.

Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса Xiaomi’нинг бир қатор ҳамёнбоп смартфонларини, шунингдек, «Тезкорлик устаси» дея тавсифланувчи арзон флагмани – Pocophone F1 моделини, шунингдек, энг янги – Redmi Note 6 Pro фаблетини ҳам онлайн харид қилишингиз мумкин. Уларнинг барчасига бир йиллик муддатли расмий кафолатга эга эканлиги, онлайн тарзда буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги 1 500 000 сўмгача нархли Xiaomi смартфонлари (2018 йил 19 сентябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!