БОШЛАНДИ: Голландия аллақачон Россияга «кибер-уруш» эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  1475
  •  15.10.2018 12:28

БОШЛАНДИ: Голландия аллақачон Россияга «кибер-уруш» эълон қилди!

Технологиялар ривожланиши сабабли улар мамлакатлар мудофааси ва ҳарбий соҳаларга ҳам жадал кириб бормоқда. Эндиликда турли давлатлар орасида очиқ майдондаги урушлар ёки ядро урушидан ҳам кўра, кибер-урушлар бўлиши хавфи юқорироқ, дейишмоқда кузатувчилар.

ЎҚИНГ: Ким биринчи бошлайди? Россия, АҚШ ёки Хитой

Шулардан биринчисини кеча – 2018 йилнинг 14 октябрида бошланди, дейишга ҳам асос бор. Голландия айни дамда Россия билан «кибер-уруш» ҳолатидадир. Бу ҳақда кеча WNL каналига берган интервьюсида мамлакат мудофаа вазири Анк Бейлевельд маълум қилган.

Вазият жорий йилнинг апрелида Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотида штаб-квартирасида бўлиб ўтган воқеа билан боғлиқ. Ўшанда мазкур халқаро ташкилотга Россия хакерлари ҳужум уюштиришга уринишган.

«Бўлиб ўтган воқеа ҳақиқатан ҳам хавфли», – деган Бейлевельд хоним. «Икки мамлакат орасидаги айни дамдаги вазиятни кибер-уруш, деб аташ мумкинми?» деган саволга эса у: «Ҳа, шундай бўляпти», дея жавоб берган.

ЎҚИНГ: АҚШ афсонавий қуролига қайтадан жон бағишлади

Хабарга кўра, хакерлик ҳужуми уринишидан сўнг Голландия мудофаа вазирлиги «кибер-уруш» ҳолати учун ўз бюджетини оширган.

«Биз разведка хизматларига кўпроқ маблағ йўналтира бошладик, чунки нималар бўлаётганини кўра олишимиз ва зарурат туғилса чоралар қўллай билишимиз даркор», деган мудофаа вазири. Шунингдек, Бейлевельд хонимнинг таъкидлашича, Голландиянинг «кибержангчи» қўллаш таклифини НАТО ҳам кўриб чиққан.

ЎҚИНГ: АҚШ ҳарбий сунъий йўлдошлари тизимини ҳаваскор хакерлар ҳам буза олади