Давлатга оид ва ижтимоий веб-ресурсларга Ucell абонентлари имтиёзли нархларда киришади

  •   DiMaX
  •  1198
  •  13.12.2017 16:51

Давлатга оид ва ижтимоий веб-ресурсларга Ucell абонентлари имтиёзли нархларда киришади

Ўзбекистондаги йирик уяли алоқа операторларидан бири бўлган Ucell ўз мижозлари учун яна бир қулайлик тақдим этди. Яъни, энди унинг абонентлари давлатга оид ва ижтимоий веб-ресурсларга имтиёзли нархларда киришлари мумкин. Бу ҳақда оператор сайтида хабар эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Ucell акция доирасида Xiaomi смартфонларига чегирмалар тақдим этмоқда

Имтиёзли нархларда кириладиган сайтлар рўйхати қуйидагича:

www.president.uz

my2.gov.uz

constitution.uz

muloqot.uz

www.senat.uz

license.gov.uz

odnookno.uz

1pfru.uz

www.parliament.gov.uz

id.gov.uz

cctld.uz;

kids.gov.uz

regulation.gov.uz

businessinfo.uz

umail.uz

data.gov.uz

uzbekistan.travel

muloqot.uz

davra.uz

www.lex.uz

ziyonet.uz

ek.uz

dilib.uz

meros.uz

pm.gov.uz

dd.gov.uz

natlib.uz

www.kitob.uz

Хабарга кўра, Ucell мобил интернетидан фойдаланган ҳолда, қурилмага ишлаб чиқарувчиси томонидан ўрнатилган браузер орқали ушбу сайтларга киришда имтиёзли нархлаш амал қилади.

Имтиёзли нархлаш қиймати – 1 МБ учун 215 сўм, аммо «Mega BOOM» ёки «Tungi internet» хизмати фаоллаштирилган бўлса – нархлар тариф режаси шартларига биноан белгиланади.

Давлатга оид ва ижтимоий веб-ресурсларга имтиёзли нархларда киришнинг қўшимча шартлари тўғрисида Ucell сайтидаги тегишли саҳифадан батафсил маълумот олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell’нинг «Internet-sehr» акцияси: Samsung смартфонлари ва ҳатто iPhone X ютиб олиш мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.