Илон Маск ҳам худди UzAuto каби баҳона қилди: «Бу ҳожатхона қоғози етишмаслигига ўхшайди»

  •   DiMaX
  •  755
  •  04.06.2021 17:22

Илон Маск ҳам худди UzAuto каби баҳона қилди: «Бу ҳожатхона қоғози етишмаслигига ўхшайди»

Теsla электрокар гигантининг асосчиси Илон Макс чипларнинг етишмовчилигини ҳожатхона қоғози етишмовчилиги билан таққослади. Бу хусусда UZZOOM нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Лас-Вегас остида Илон Маск тоннели ишга тушди, унда Tesla тезлиги 185 км/соатга чиқди!

Ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчилардан бирининг хабарига жавобан, тадбиркорнинг ёзишича, ҳозирда энг катта муаммо таъминот занжири, айниқса микропроцессор етишмовчилигидир. Маск тан олганидек, у ҳеч қачон бунга ўхшаш вазиятга учрамаган. Компаниялар танқисликдан қўрққани боис ниҳоятда кўп чипларга буюртма беришади.

«Бу ҳожатхона қоғози етишмовчилигига ўхшайди, фақат жуда ҳам йирик миқёсда», – деди Илон Маск. Бу билан у COVID-19 пандемияси даврида истеъмол товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини ваҳима билан сотиб олиш пайтида ҳожатхона қоғозига талаб катта бўлганлигини назарда тутган.

Эслатиб ўтамиз, 31 май куни UzAuto матбуот хизмати янги автоуловларни етказиб бериш вақтининг кўпайишини тушунтириб, яримўтказгичларнинг глобал объектив танқислиги ҳақида ҳам тўхтаб ўтган эди, дейди UZZOOM.

ЎҚИНГ: Маск ҳам, Безос ҳам «дамини олаверсин»: сайёрамизда энг бой киши бошқаси бўлди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!