Ўзбекистонда веб-сайт эгаларига муҳим мажбурият юкланмоқда
Шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди, деб ёзмоқда Xabar.uz нашри. Энди веб-сайт эгаларига Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш мажбурияти юкланди.
ЎҚИНГ: Алвидо, қоғоз «проездной»: 1 февралдан фақат электрон ойлик йўл чипталари амал қилади
Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра:
- Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жисмоний жиҳатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Давлат реестрида рўйхатдан ўтган техник воситалар ёрдамида қайта ишланиши керак;
- маълумотларни локализация қилиш талаби ахборот технологиялари, шу жумладан Интернет орқали маълумотларни қайта ишлашга тааллуқли;
- маълумотларни локализация қилиш, йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш талаби мулкдорда ёки операторнинг зиммасида ҳисобланади.
Қонунчиликдаги ушбу ўзгартиришлар уч ой ичида – апрелнинг ўрталаридан бошлаб кучга киради.
ЎҚИНГ: Иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни энди тез ва бепул – онлайн тарзда олишингиз мумкин