Ўзбекистонда виртуал «дуохона» очилди

  •   DiMaX
  •  1678
  •  24.10.2019 11:19

Ўзбекистонда виртуал «дуохона» очилди

Эсингизда бўлса, ўтган йили «Вақф» хайрия жамоат фондига эҳсонни онлайн тарзда амалга ошириш имкони яратилган эди. Энди эса Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Muslim.uz сайти жамоаси «Дуо қилайлик!» номли янги лойиҳа бошланганини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Мусулмонларга мўлжалланган энг қулай браузер билан танишинг!

Дуо – энг улуғ ибодат. Ҳадиси шарифда: «Дуо – ибодатнинг мағзидир», дейилган. Инсон бошига тушган мушкулнинг ариши, қарздан қутулиши, беморликдан тузалиши, иши юришиши, оила қуриши, сафардан омон қайтиши ва бошқа ҳожатлари раво бўлишида дуо қилиш муҳимдир. Зеро, у шу дуоси орқали Аллоҳ таолога муножот қилиб, Ундан ёрдам сўрайди. Дуо қилишда бошқа сабабларни ҳам амалга оширади. Айниқса, кўпчиликнинг ёки инсонларнинг бир-бирлари ҳақларига қилган ғоибона дуолари тезроқ ижобат бўлиши умид қилинади.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу шундай дейдилар, Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қайси бир мусулмон ўзининг биродарига ғойибона дуо қилса, бир Фаришта: «ва лака бимисл» – «Сенга ҳам дуойинг мислича бўлсин», деб туради», деганларини эшитдим (Имом Муслим ривояти).

Бошқа ривоятда эса: «Мусулмон кишининг ўз биродарига қилган ғойибона дуоси мустажоб дуодир. Унинг бош томонида муваккал бир фаришта бўлади, биродарининг ҳаққига ҳар дуо қилганида: «Амин! Ва лака бимисл» деб туради», дедилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Muslim.uz сайти жамоаси томонидан «Дуо қилайлик!» номли янги лойиҳа жорий этилди. Энди сиз сўрамоқчи бўлган дуоингизни https://t.me/DuoQilaylikBot манзили орқали махсус ботга ёзиб юборишингиз мумкин. Жамоа эса дуоларингизни умумлаштириб, Muslim.uz сайтида ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари соат 17:00 да, яъни пайшанба куни тугаб, Жума кунига ўтар маҳалида эълон қилади. Албатта, эълон қилинган дуоларни ўқиган мухлислар «Омин!» дейишади. Бу эса дуо ижобат бўлишининг бир неча шартларини ўзида мужассам этади, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Ҳаж амалларида юксак технологиялар кўмаклашади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!