Пентагон дронларга қарши қурашишнинг янги усулини яратмоқда

  •   Saroy
  •  875
  •  14.08.2018 10:59

Пентагон дронларга қарши қурашишнинг янги усулини яратмоқда

Дронларга қарши энди микротўлқинли замбараклар ёрдамида кураш олиб борилади.

Дронларга қарши курашувчи қуролларни ишлаб чиқариш билан Lockheed Martin фирмаси шуғулланади. Мазкур компания бундан аввалроқ ҳам шунга ўхшаш қурол яратганди: SHiELD номи билан аталадиган ушбу тизим ракеталарга қарши курашга мўлжалланган эди. Дронларга қарши курашда қўлланиладиган янги замбараклар самолёт ва вертолётларга ўрнатилади. Улар душман дронларини микротўлқинли нур билан ишдан чиқаради.

ЎҚИНГ:XXI аср суиқасди: «дрон-қотил» даври бошландими?

Экспертларнинг таъкидлашича, янги қуролни ишлаб чиқариш ҳақидаги якуний қарор яқинда Венесуэла президенти Николас Мадурога  суиқасд  уюштирилгандан кейин қабул қилинди.  Албатта, Венесуэла давлати раҳбарига ҳужум жуда оддий усулда амалга оширилганди, шу боис президент соқчиларининг ўзлари дронни милтиқ ёрдамида бартараф қила олишди. Лекин янада мураккаб, тезкор ва чаққон дрон билан бунақа йўл тутиб бўлмайди.

Дронларга қарши курашнинг янги услубларини яратиш Пентагон олдида турган долзарб вазифалардан бири саналади.  Чунки жанговар дронларнинг нисбатан оддийлиги ва арзонлиги туфайли, у тез тарқалмоқда. Шу боис уларга қарши эскича. қолоқ усуллар билан курашиб бўлмайди,  дейилади хабарда.

ЎҚИНГ:Дронларни тўхтатиб қолган божхоначилар ҳайратга тушишди

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!