Расмда одамлар орасидан ўзингизни қидиряпсизми: Россияда шундай хизмат йўлга қўйилди

  •   Saroy
  •  337
  •  10.10.2018 12:17

Расмда одамлар орасидан ўзингизни қидиряпсизми: Россияда шундай  хизмат йўлга қўйилди

«Тадбирлар учун Vision» компьютер нигоҳ тизими тадбирларда иштирок этиб, одамлар орасида тушган расмдан ўзини тез топмоқчи бўлган фойдаланувчиларга ёрдам бериши мумкин. Ускуна ўзида камерали интерактив устунни ва Mail.Ru Group’га қарашли машина таълими алгоритми базасида ишлаб чиқилган  махсус иловани мужассамлаштирган.

ЎҚИНГ:Mail.Ru Group «Амиго» браузерини расман ёпмоқчи

Ушбу тизим қуйидагича ишлайди. Фойдаланувчи тадбир олдидан ёки тадбир давомида махсус устунда ўзининг расмини олади ва ўзининг email’ини тузади. Тадбир ниҳоясига етгач унинг почтасига тизим жуда эътибор билан тўплаган суратлари  булутда билдиришнома сифатида келади. Бу хизмат тадбир ташкилотчиси учун ҳам фойдаланувчи учун ҳам фойдалидир.

Мазкур технология  Data Fest, PyCon, РИТ++, VK Fest, WarFest, «Техноатом», «Техносфера», «День Вышки» ва бошқа тадбирларда тестдан ўтказилди.

ЎҚИНГ:Mail.Ru Group раҳбари робот-технологиялар учун 100 млн доллар ажратади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!