Тарихда илк бор: хитойликлар Ойда пахта ўстиришди!
Жорий йилнинг 3 январь куни инсоният тарихда биринчи марта Ойнинг нариги томонига ўз учар аппаратини қўндирган. Бу Хитойнинг Change-4 фазо кемаси эди.
ЎҚИНГ: Хитой бутун Ер юзини бепул интернет билан таъминлаш учун илк сунъий йўлдошни учирди
Ушбу парвоз доирасида мини-биосфера яратишга мўлжалланган Lunar Micro Ecosystem тажриба дастури ҳам кўзда тутилган. Аниқроғи – база станцияси ичидаги герметик контейнерда биологик материал – турли ўсимликлар уруғлари экилган Ер тупроғи ҳам мавжуд.
Хитойнинг Xinhuanet янгиликлар агентлиги берган хабарга кўра, у ердаги тупроққа қадалган ғўза – пахта уруғи биринчи бўлиб униб чиққан. Бу – инсоният Ер сайёрасидан ташқарида ўстирган илк ўсимликдир!
Ушбу тажрибадан мақсад – Ер организмларининг Ой гравитацияси шароитида ривожлана олиш-олмаслигини аниқлаш. Change-4 бортидаги контейнер радиациядан яхши ҳимояланган ва унда Ердаги шарт-шароитлар йўлга қўйилган. Келажакда шундай шароитларга эга Ой колонияларини ташкил этиш режалаштирилган.
ЎҚИНГ: Ойни кимлар эгалламоқчи?