Видео: iPhone 7 смартфонининг қўш камераси қандай ишлайди?

Видео: iPhone 7 смартфонининг қўш камераси қандай ишлайди?

Март ойининг дастлабки кунида бўлғуси iPhone 7 смартфонига оид бир қатор тафсилотлар маълум бўлган эди. Улардан бири – смартфоннинг Plus-талқинига қўшалоқ камера ўрнатилишидир. MacRumors компанияси томонидан эълон қилинган видеода патентланган Apple технологиясининг қандай ишлаши намойиш этилган.

Ҳар бири 12 мегапиксел бўлган Sony модуллари олган тасвирлар дастурий жиҳатдан битта картинага бирлаштириладиёки iOS`даги экранни бир неча қисмга ажратиб берувчи Split Screen технологиясидан фойдаланилган ҳолда алоҳида-алоҳида тасвирлайди.

Асосий камерадаги Sony модуллари бир-биридан фарқланади: улардан бири оптик катталаштириш (зум)га жавоб берса, иккинчиси – оптик барқарорлаштиришга.

Эслатиб ўтамиз, жаҳоннинг йирик технологик нашрлари 2016 йилда смартфонлар оламида урф бўладиган 10та технология сирасига қўшалоқ камераларни ҳам киритган эди. Айрим мутахассисларнинг фикрича, қўшалоқ камералар маркетологлар томонидан харидорлар диққатини янги маҳсулотларга жалб қилиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, техник жиҳатдан инқилоб ясамайди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!