WhatsApp’даги махфий функция орқали суҳбатдошнинг жойлашувини кузатса бўлади!

  •   DiMaX
  •  2151
  •  14.08.2018 15:18

WhatsApp’даги махфий функция орқали суҳбатдошнинг жойлашувини кузатса бўлади!

Айни дамда WhatsApp – дунёдаги энг йирик, нақ бир ярим миллиардлик аудиторияга эга мессенжер ҳисобланади. Дастурчилар уни тобора янги-янги функциялар билан бойитиб келишмоқда.

ЎҚИНГ: WhatsApp’да гуруҳ тарзидаги қўнғироқ ва видеоқўнғироқ ишга тушди – улардан қандай фойдаланамиз?

WhatsApp фойдаланувчиларининг аксарияти ундаги битта функциядан бехабарлар. Бу функция мессенжердаги суҳбатдошнинг жойлашувини маълум муддат мобайнида кузатиб бориш имконини беради. Аммо бунинг учун ўша киши ўзи хусусидаги мазкур маълумотни тақдим этиши лозим.

Мессенжерда суҳбатдошингизга ўз жойлашувингиз ҳақидаги маълумотни иккинчисига тақдим этишингиз учун у билан мулоқот бўлимида матн териш майдончасидан ўнг томондаги скрепка тугмачасини, кейин эса очилган менюдан «Жой» – «Место» тугмачасини босасиз. Сўнг «Геомаълумотларни баҳам кўриш» – «Делиться геоданными» функциясини фаоллаштириб, унинг ишлаш муддатини танлайсиз.

Геомаълумотларингизни 15 дақиқа, 1 ёки 8 соатлик муддатга тақдим этишингиз мумкин, бунинг эвазига шу вақт мобайнида суҳбатдошингиз айнан қаерда эканингизни харитада кўриб боради. Агар у ҳам ўз мессенжерида ушбу функцияни фаоллаштирса, ҳар икки томон ҳам реал вақт режимида бир-бирингизнинг жойлашувингиз ва ҳаракатланишингизни кўриб борасиз.

ЎҚИНГ: Огоҳ бўлинг! WhatsApp’да яна бир хавфли заифлик аниқланди

WhatsApp’даги ушбу махфий функция ҳатто гуруҳли чатларда ҳам ишлайди, бу эса кўп ҳолларда асқотиши мумкин.

Аммо ёдда тутинг: бу функциядан фойдаланаётганда GPS модулининг, интернетнинг бир вақтда ишлаши туфайли аккумулятор қуввати кўпроқ сарфланади. Ахир, экран ўчиқ (блокланган) ҳолатда бўлса ҳам, GPS мунтазам ишлаб туради.

ЎҚИНГ: WhatsApp: смартфон хотирасини ва мегабайтларни тежашнинг оддий йўли топилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!