Хитойликлар смарт-кўзойнакларни оммавий ишлаб чиқаришга ўтишяпти

  •   DiMaX
  •  1018
  •  27.04.2019 17:19

Хитойликлар смарт-кўзойнакларни оммавий ишлаб чиқаришга ўтишяпти

Электрон жиҳозлар қисмларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи бўлган Foxconn компанияси Хитойда «ақлли» қурилмалар ишлаб чиқариш учун янги завод очишини эълон қилди. Яқин орада бозорда масофадан туриб компьютерга уланувчи смарт-кўзойнаклар пайдо бўлади.

ЎҚИНГ: Смартфонларнинг 10 йилгина «умри» қолди. Хўш, иннайкейин-чи?

Хабарга кўра, ушбу завод жорий йилнинг сентябрида ишга туширилади, Foxconn унда тайёрланадиган маҳсулотларини умумий ном билан «smartwear», яъни «ақлли кийимлар» деб атаган. Шу тариқа, агарда Foxconn келажакда Apple’дан «ақлли» кўзойнак учун буюртмалар оладиган бўлса, уларни айнан мана шу заводда тайёрланади.

Шунингдек, Foxconn тақилувчи гаджетларнинг «Осмон ости салтанати»даги бозори ривожланиш истиқболлари ҳақида ҳисобот ҳам эълон қилган. Унга кўра, 2019 йили Хитойдан бутун дунёга смарт-қурилмалар етказиб берилиши 136 миллионтага етади. Мазкур бозор жадал ўсишда бўлиб, фақат смартфонлар бозоридангина кейинги ўринда келаётир.

ЎҚИНГ: Huawei қулоқчинсиз мусиқа тинглаш имконини берувчи Smart Eyewear «ақлли» кўзойнагини тақдим этди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.