YouTube’даги энг оммавий функциялардан бирини олиб ташлашмоқчи

  •   DiMaX
  •  1038
  •  04.02.2019 12:31

YouTube’даги энг оммавий функциялардан бирини олиб ташлашмоқчи

Энг оммабоп видеохостинг  – YouTube сервиси ўзига хос ижтимоий тармоқ ҳам ҳисобланади. Унда эълон қилинган роликларни изоҳлашади, турли тугмачаларни босиш орқали муносабат билдиришади...

ЎҚИНГ: YouTube’да бир ҳафтадаёқ энг кўп «дислайк» тўплаган рекордчи видеони кўрдингизми?

YouTube’да лавҳаларга ёки каналларга «лайк» ёки «дислайк» тугмачаларини босиш орқали унинг ёққан-ёқмаганини ифодалаш мумкин. Аммо кейинги пайтларда айримлар «дислайк»дан ғараз мақсадлар йўлида ҳам фойдалана бошлашган. Масалан, рақобатчи каналларнинг рейтингини пасайтириш учун роликларини оммавий тарзда «дислайк»лашни уюштириш ва ҳоказо.

Шуни инобатга олиб, видеохостинг раҳбарияти «дислайк» тугмачасини олиб ташламоқчи. Бу ҳақда YouTube’нинг лойиҳаларни бошқариш бўйича директори Том Люнг ўз видеохабари орқали хабар берган.

Унинг айтишича, сервис маъмурияти мазкур муаммони ҳал этишнинг бир неча йўлларини кўриб чиқмоқда: фақат «дислайк» тугмачасининг ўзини олиб ташлаш; салбий баҳолаганлардан буни асослашни талаб этиш; рейтингни оммавий кўринмайдиган қилиб қўйиш каби.

Тўғри, булардан ҳар бири ҳам ўзига яраша камчиликларга эга, аммо яна бир йўли бор – «дислайк» тугмачасининг бўлиш-бўлмаслигини ҳар бир YouTube-каналнинг эгаси ихтиёрига қолдириш. Балки шу вариантни қўллашар – бу борадаги янгиликларни биз билан бирга кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда илк бор: интернет-провайдер Facebook ва YouTube’ни VPN’сиз очувчи хизмат таклиф этмоқда!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!