20 ёшли аёлнинг қотилини «ақлли» соат ва смартфон топиб берди

  •   DiMaX
  •  1202
  •  19.06.2021 17:43

20 ёшли аёлнинг қотилини «ақлли» соат ва смартфон топиб берди

Турли замонавий гаджетлар кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолгани, шунингдек, қотилликларни аниқлашда ёрдам бергани ҳақида хабарлар учраб туради. Грецияда яқинда юз берган воқеа ҳам шулардан бири бўлиб, бу ҳақда Xabar.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Қайнонасини ўлдирган келинни Apple Watch фош этди

Жорий йилнинг 11 май куни 20 ёшли Кэролайн Крауч исмли аёл ўз уйида ўлдириб кетилганди. Машъум воқеадан сўнг унинг эри – 32 ёшли учувчи Бабис Анагностопулос полицияга маълум қилишича, уйга уч нафар шахс ўғриликка тушган. Улар тахминан 15 минг еврони ўғирлашган, уй эгасини боғлаб қўйиб, хотинини ўлдириб кетишган.

Шундан сўнг полиция жиноятчиларни қидиришни бошлади, ҳатто кўмак берганларга мукофот ҳам эълон қилинди. Суриштирув натижаларида гумон асли грузиялик одамга бориб тақалди...

Бироқ, тергов давомида марҳуманинг электрон қурилмаларини «элакдан ўтказган» полициячилар эр ёлғон гапиргани ва ҳақиқий қотил эканини фош этишди. Негаки, эр ўлди деган вақтда аёлнинг «ақлли» соати унинг юраги ҳали уриб турганини қайд этган. Ҳақиқат юзага чиқишида қотилнинг смартфони ҳам ёрдам берди – «жиноятчилар томонидан боғлаб қўйилган эр» бу пайтда уй бўйлаб тинмай уёқдан буёққа ҳаракатланган.

Охир-оқибатда бу фактлар олдида ожиз қолган Бабис Анагностопулос айбини бўйнига олган.

ЎҚИНГ: Қизлар ўсмирни пичоқлаб, қотилликни Facebook ва Instagram’да жонли эфирга узатиб мақтанишди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!