200 ваттлик HyperCharge қувватлагичи чиқди: смартфонни тўлиқ зарядлашга 8 дақиқа кифоя! (+видео)

  •   DiMaX
  •  816
  •  31.05.2021 10:42

200 ваттлик HyperCharge қувватлагичи чиқди: смартфонни тўлиқ зарядлашга 8 дақиқа кифоя! (+видео)

Xiaomi компанияси рекорд даражадаги қувватга эга бўлган HyperCharge технологиясини тақдим этди. Унинг ёрдамида симли усулда нақ 200 ваттлик, симсиз усулда эса 120 ваттлик заряд узатиш мумкин!

ЎҚИНГ: ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар

Бундай қувватлагич ўртача – 4000 мА/соатлик ток сиғимига эга бўлган смартфон аккумуляторини нолдан бошлаб 100 фоизгача рекорд даражада тез тўлдира олади. Симсиз усулда заряд узатишда бунинг учун 15 дақиқа кифоя, симли усулда эса бор-йўғи 8 дақиқа етарли!

Xiaomi янги ишланмасини Mi 11 Pro флагманининг модификацияланган версиясида синаб кўрсатди:

HyperCharge тижорий вариантда қачон чиқиши ва бундай адаптер қанчадан сотилиши ҳозирча маълум эмас. Бундай технология смартфонларда 2022 йилдан олдин пайдо бўлмаса ҳам керак.

ЎҚИНГ: Янгиланган бестселлер – Redmi Note 8 2021 сотувга чиқди: нархлари ва фарқлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.