2014 йилдан бери чиққан барча Samsung смартфонлари хавф остида экан! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1679
  •  07.05.2020 14:02

2014 йилдан бери чиққан барча Samsung смартфонлари хавф остида экан! (+«жонли» видео)

Samsung компанияси Galaxy S20 туркумидаги флагманлари ва Galaxy Fold букламафони учун аллақачон май ойи хавфсизлик патчларини тарқатмоқда. Унинг ўз смартфонларини бу қадар шошилинч, ҳаттоки Google’дан ҳам аввал янгилашига жиддий сабаб бор экан.

ЎҚИНГ: Google Samsung билан ҳамкорлик қилади

Гап шундаки, жанубий кореялик техногигант 2014 йилдан буён чиқариб келаётган барча русумлардаги смартфонлар ҳимоясида жиддий хатолик бор экан. Уларда қўлланувчи Qmage (.qmg) сурат формати ҳамда Android Skia график кутубхонаси орқали хакерлар смартфон ҳимоясини бузиб кира олишлари аниқланди.

SVE-2020-16747 деб номланган мазкур ҳимоя туйнугини Google Project Zero жамоаси аъзоси, хавфсизлик мутахассиси Матеуш Юрчик (Mateusz Jurczyk) топган. Ундан қандай фойдаланиш мумкинлигини у кўрсатиб ҳам берган:

Шундан сўнг Samsung тез орада ушбу камчиликни бартараф этувчи хавфсизлик патчларини чиқарган ва уларни ўзининг долзарб флагманларидан бошлаб барча смартфонларига тарқата бошлаган.

Агарда сиз ҳам мазкур етакчи смартфонсоз телефонини ишлатаётган бўлсангиз, янгиланишларни ҳамиша текшириб туринг ва апдейт келиши билан ўрнатиб олинг – шунда юқоридаги каби хавфлардан холи бўласиз.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Samsung смартфони бу тестда Honor, Xiaomi ва ҳатто Apple флагманларини енгди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!