2019 йилги энг зўр Android-ўйинлар: Google рейтинги чиқди

  •   DiMaX
  •  10863
  •  04.12.2019 14:53

2019 йилги энг зўр Android-ўйинлар: Google рейтинги чиқди

Google компанияси Android-қурилмалар учун якунига етаётган йилдаги энг яхши иловалар рўйхатини эълон қилганди. Шу билан бирга, у Google Play Market’даги энг зўр ўйинларни ҳам эътироф этган.

ЎҚИНГ: iPhone, iPad ва бошқа Apple девайслари учун 2019 йилнинг энг зўр илова ҳамда ўйинлари

Қуйида энг яхшилари сифатида келтирилган ҳар бир ўйиннинг номига ҳавола ўрнатилган – унинг устига боссангиз, юклаб олиш саҳифасига ўтасиз.

Шундай қилиб, Google’га кўра, бу йилги барча янги ўйинлар орасида энг зўри Call of Duty: Mobile экан. Бир вақтнинг ўзида бир нечта фойдаланувчи ўйнаши мумкин бўлган ушбу шутернинг мобил версияси ҳақида кўп ёзганмиз.

Қидирув гигантидан ташқари, фойдаланувчиларнинг ўзлари энг яхшиси, дея эътироф этган ўйин эса Brawl Stars лойиҳасидир. Шунингдек, Google Play каталогидаги бошқа айрим ўйинлар ҳам қуйидаги номинациялар бўйича энг яхшилари қаторига киритилган:

Энг яхши инди-ўйинлар:

Дарвоқе, кўпчиликка нотаниш бўлган «инди-ўйин» атамаси ҳақида мана бу мақоламизда ЎҚИНГ: 2017 йилнинг энг оммабоп ва энг қизиқарли бепул Android-ўйинлари

Энг яхши казуал ўйинлар:

Энг зўр инновацион ўйинлар:

Хўш, бу ўйинлардан қайсиларини ўйнагансиз? Ҳали синаб кўрмаган бўлсангиз – ҳозир бунинг айни мавриди!

ЎҚИНГ: Android-смартфонлар учун интернетсиз ишловчи ўнта бепул янги ўйин