25 майгача «ИККИ КАРРА ИНТEРНEТ» олишингиз мумкин!

  •   DiMaX
  •  4248
  •  20.04.2021 17:31

25 майгача «ИККИ КАРРА ИНТEРНEТ» олишингиз мумкин!

Uzmobile уяли алоқа оператори GSM тармоғининг ишга туширилишининг 6 йиллиги муносабати билан UZTELECOM ўз абонентлари учун байрам акциясини тақдим этган эди. «Ўзбектелеком» акционерлик жамияти энди ўта ҳамёнбоп ва икки карра кўпроқ ҳажмга эга интернет-тўпламлар берилувчи «Икки карра Интернет» акциясини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Мобил оператордан «БАҲОРГИ ЧEГИРМАЛАР» акцияси: 80 фоизгача тежанг!

2021 йил 20 апрелдан 25 майгача бўлган даврда GSM стандартидаги UZTELECOM мобил алоқа оператори абонентлари 500, 1 500 ва 3 000 МБ номинал қийматларига эга бўлган чекланган акция доирасида Интернет-пакетлардан бирини қулай нархларда улаб, 2 карра кўпроқ Интернет-трафик олиш имкониятига эга бўладилар! Шунда 1 500 МБ учун тўловни амалга оширсангиз, бунинг эвазига икки баравар кўпроқ, яъни 3 000 МБ оласиз – бу «Икки карра Интернет» акциясининг ажойиб хусусиятидир!

Акцияда қуйидаги тариф режаларга уланган GSM тармоғи абонентлари (жисмоний ва юридик шахслар) иштирок этишлари мумкин:

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР УЧУН:

«Aloqachi», «Yoshlar», «Oddiy 10», «TA‘LIM», «MAKTAB», «Street», «OnLime», «Flash», «Ishbilarmon», «Street Upgrade», «Flash Upgrade», «C1», «C2», «C3», «C4», «E‘ZOZ», «Salom», «Salom Plus», «Step», «Traffic», «Uzmobile 1200», «Uzmobile 4000», «Constructor», «Uzmobile VIP», «Komfort».

ЮРИДИК ШАХСЛАР УЧУН:

«Xizmat 1/2/3», «Business Voice/25/35/50/70», «Budget basic», «Просто 10», «Budget 400», «Ta'lim for corporate», «Budget 1500», «Ishbilarmon», «C1», «C2», «C3», «C4», «Salom», «Salom Plus», «Step», «Traffic», «Uzmobile 1200», «Uzmobile 4000», «Business 500», «Business 2500», «Constructor», «Uzmobile VIP».

ЎҚИНГ: Саккизта тариф режасида абонент тўлови ошмасдан, лимитлар кўпайди!

Шуни таъкидлаш керакки, мазкур акцияга UZTELECOM савдо офисларида ёки Cалл-Cентер операторлари ёрдамида, махсус USSD-сўров ёки SMS-хабар юбориш орқали уланиш мумкин. Ушбу Интернет-пакетларга агентлик шартномаси асосида савдо шохобчалари орқали уланиш мумкин эмас.

Жисмоний ва юридик шахслар учун пакетни фаоллаштириш:

Интернет-пакетни фаоллаштиргандан сўнг, оператор томонидан ҳар бир абонентга тўплам уланганлиги ва унинг ҳолатини текшириш усули тўғрисида SMS-хабар келади.

 Акция юзасидан батафсил маълумотни мазкур ҳавола орқали олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Яна бир оператордан иккита акция: тунги интернетга чегирмалар ҳамда тариф алмаштиришда бонус ва совғалар!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!