Саккизта тариф режасида абонент тўлови ошмасдан, лимитлар кўпайди!

  •   DiMaX
  •  4350
  •  01.04.2021 15:19

Саккизта тариф режасида абонент тўлови ошмасдан, лимитлар кўпайди!

«Ўзбектелеком» акционерлик жамияти аввалроқ ўзининг Uzmobile уяли алоқа оператори абонентлари учун иккита хушхабар чиқарган эди. Шунингдек, унинг хизматларига энди ID-карта ёрдамида ҳам улана оласиз! Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: UZTELECOM чегараларни Канададан Африкагача, Багам оролларидан Шри-Ланкагача кенгайтирди!

UZTELECOM расмий сайтидаги хабарга кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ягона тўлов тизимига эга инновацион UNITS тариф линиясида бир қатор янгиланишлар жорий этилган.

Эндиликда, UNITS 3 500 тариф режасида абонент тўлови қиймати ўзгартирилмасдан қўшимча 500 Unit’ни ўз ичига олди, бунда тариф режасининг амал қилиш муддати 15 кундан 30 кунга узайтирилди.

Бундан ташқари, UNITS 7000, UNITS 10 000, UNITS 13 000, UNITS 17 000, UNITS 21 000 тариф режалари қиймати ҳар бири учун 1 000 Unit’га кўпайтирилган! Энди абонентлар эски нархда қўшимча 1000 ресурсли тарифларни сотиб олишлари мумкин! Масалан, 45 000 сўмли UNITS 10 000 тариф режаси айнан шу 45 000 сўм эвазига UNITS 11 000 тариф режасига айланди! Фойдаси яққол намоён!

ЎҚИНГ: «OSON 10» тарифи чиқди – МБ, дақиқа ва SMS’лар атиги 10 сўмдан!

UNITS тариф режаларига ўтиш *777# USSD-сўрови, 9999 рақамига SMS, Шахсий кабинет, MyUZTELECOM мобил иловаси, шунингдек, савдо офислари ва Call-марказ орқали амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, UNITS – мобил алоқа соҳасида тенги йўқ ноёб, инновацион мослашувчан тариф режалари линейкасидир. Шунингдек, Сиз ўзингизнинг ресурсларингизни мустақил белгилаш ва улардан истаганингизча фойдаланиш имкониятига эга бўласиз. Тарифни улашда Сиз мегабайтлар, дақиқалар ёки SMS сотиб олмайсиз!

Сиз мобил мулоқотингиз учун универсал ўлчов бирлиги бўлган юнитларга эга бўласиз! Реал вақт режимида дақиқалар, мегабайтлар ёки SMS хизматларингизни осон бошқаришингиз мумкин. Ҳисоб-китоби жуда оддий: 1 UNIT = 1 МБ = 1 дақиқа = 1 SMS. Энг ёқимлиси – кўпроқ Unit сотиб олганингиз сари, ҳар бир Unit нархи арзонлашади!

UNITS инновацион тариф режалари ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали оператор сайтидан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Тариф ичида чексиз мулоқот, яна 1 ГБ интернет, 750 та SMS ва дақиқа – атиги 15 000 сўмга!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.