7 июлдан чиқаётган PUBG янги харитасида сизни нималар кутмоқда? (+видео)

  •   DiMaX
  •  814
  •  29.06.2021 17:31

7 июлдан чиқаётган PUBG янги харитасида сизни нималар кутмоқда? (+видео)

PlayerUnknown's Battlegrounds (мобил версияси – PUBG Mobile) энг оммабоп ўйинлардан биридир. Унинг ишлаб чиқувчилари яқин кунларда чиқадиган янгиланиш ҳақидаги айрим тафсилотларни улашишди.

ЎҚИНГ: PUBG Mobile битта мамлакат учун эксклюзив версияда чиқяпти (+видео)

Ушбу апдейт билан ўйинга «8 га 8» ўлчамидаги, Taego номли янги харита қўшилади. Геймерларни унда бирйўла бир нечта бетакрор механикалар кутмоқда. Шулардан бири Comeback BR деб номланган бўлиб, кўк ҳудуднинг биринчи фазасида ўлган ўйинчилар алоҳида локацияда ўзаро жанг қиладилар. Comeback Arena’да омон қолганлар учинчи фазадан ўйинга қайта оладилар.

Taego харитасида яна Self AED номли предмет топиш мумкин, унинг ёрдамида DBNO ҳолатидаги геймерлар мустақил кўтарила оладилар. Агарда отряд аъзоларининг лоақал биттасида Self AED бўлса, отряд аъзоларининг барчаси бир вақтда DBNO ҳолатида бўла оладилар.

Ва ниҳоят, Taego харитасида K2 русумли ҳужум милтиғи, Mk12 моделидаги снайпер винтовкаси ҳамда Hyundai Pony Coupe транспорти ҳам бор.

ЎҚИНГ: Мусулмонлар эътирози боис PUBG Mobile’дан бутпарастлик анимацияси олиб ташланди

Taego харитасидаги янгича ўйиндан лавҳаларни қуйида кўришингиз мумкин – русча субтитрлар ёрдамида тушуниб олиш қийин эмас:

PlayerUnknown's Battlegrounds ўйинининг ушбу янгиланиши компьютерлар учун 7 июлда, консоллар учун эса 15 июлда тақдим этилади.

ЎҚИНГ: PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!