AirPods Max тақдим этилди – 2020 йилги iPhone’дан ҳам қиммат!

  •   DiMaX
  •  765
  •  09.12.2020 15:57

AirPods Max тақдим этилди – 2020 йилги iPhone’дан ҳам қиммат!

Apple корпорацияси ўзининг илк тўлиқ ўлчамли қулоқчинини тайёрлаётгани ҳақида бир неча хабарлар чиқарганмиз. Лекин у кутилганидек AirPods Studio эмас, балки AirPods Max номи остида намойиш қилинди, деб ёзади UZZOOM.

ЎҚИНГ: iPhone 12 смартфонларидаги муаммони Apple тан олди

Компаниянинг таъкидлашича, қулоқчинлар тузилиши шундайки, уларнинг ҳар бир қисми кераксиз босим ва безовталикларсиз инсоннинг бош шаклига мослашади. Юқори қисми алюминийдан ясалган ва нафас оладиган мато билан қопланган, қулоқ ёстиқлари ҳам айланиб, бир-биридан мустақил равишда ҳаракатланади.

Овозни сўз билан таърифлаш фойдасиз, аммо компания овозни эшитиладиган диапазонда минимал бузилиш билан узатишни ваъда қилмоқда. Ички қисми Apple компаниясининг ўзи ишлаб чиқарган драйверлари билан жиҳозланган. Қулоқчинларга «шаффофлик» режимида ишлай оладиган, шовқинни ўчирадиган фаол тизим қўшилган, унинг ёрдамида фойдаланувчи атрофни эшитиши ёки барча бегона товушларни бутунлай блоклаши мумкин.

Қулоқчинлар фақат симсиз режимда ишлайди, смартфон ёки компьютерга уланади, заряд олмасдан шовқинни бекор қилиш билан 20 соат ишлаш қобилиятига эга. Зарядлаш учун Lightning улагичи ишлатилади.

AirPods Max олдиндан буюртма қилиш учун мавжуд, сотувлар 15 декабрга режалаштирилган. Қулоқчинлар бешта рангда тақдим этилган – кулранг, кумушранг, яшил, кўк ва қизил.

Компания ўз анъанасига содиқ қолиб, қулоқчинни қиммат баҳолаган – нақ 549 доллар; бу эса 2020 йилги iPhone SE смартфонидан ҳам юқори нарх!

ЎҚИНГ: Apple iPhone 12'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!