Apple энг кутилаётган инновацион девайсини умуман чиқармайдиган бўлди!

  •   DiMaX
  •  755
  •  12.07.2019 15:30

Apple энг кутилаётган инновацион девайсини умуман чиқармайдиган бўлди!

Купертинолик корпорация тўлдирилган борлиқ ҳамда аралаш реаллик технологияларига эга кўзойнак тайёрлаётгани ҳақида бултурдан бери хабарлар тарқалган. Шунингдек, у рақобатчиларнинг айни шу технология бўйича тайёрлаётган девайсларини ҳам ўрганаётгани маълум.

ЎҚИНГ: Apple нега ўз мутахассисларини CES 2019’га «жосус тарзида» жўнатди?

Мазкур инновацион кўзойнак Apple Glasses (ёки Apple Glass) деб номланиши ҳам айтилган. Аввалроқ TFI таҳлилчиси Минг-Чи Куо, кейин эса Bloomberg ва CNET сингари йирик нашрлар ҳам ушбу гаджетнинг 2021 йилга тайёр бўлиши ҳақида ёзишган. Ҳаттоки ўз тоифасида энг кучли бўлиши кутилаётган бу девайснинг тахминий нархи ҳам айтилган – 1300 АҚШ доллари!

Лекин DigiTimes нашрининг хабар беришича, Apple мазкур лойиҳасини тўхтатиб қўйган. Купертиноликлар ҳеч қачон Apple Glasses «ақлли» кўзойнагини тақдим этишмайди, дейилади хабарда. Apple нега бу қарорга келганига ҳам, умуман мазкур маълумот қайси манбадан олинганига ҳам DigiTimes аниқлик киритмаган.

ЎҚИНГ: Тайванда ақлли кўзойнаклар ишлаб чиқариш қайта йўлга қўйилди. Google эса бунга бефарқ эмас

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!