Apple рухсат берди

  •   Saroy
  •  1019
  •  02.06.2018 17:21

Apple рухсат берди

Ниҳоят App Store’да Telegram иловаси учун янгиланиш пайдо бўлди. Бу бир ойдан буён биринчи янгиланиш бўлди. Айнан апрелнинг ўрталарида Apple мессенжерини янгилашни таъқиқлаган эди.

 «Apple яқиндагина  iOS учун Telegram янгиланишни муваффақият билан кўриб чиқди ва ижобий ҳал этди ҳамда биз узоқ кутилган тузатишлар ва яхшиланишлари билан   AppStore’нинг янги версиясини жўнатишга муваффақ бўлдик», — дея маълум қилди Telegram асосчиси Павел Дуров.

Янгиланиш биринчи навбатда, 25 майда кучга кирган Европа Иттифоқида GDPR (General Data Privacy Regulations) шахсий маълумотларни ҳимоялаш регламенти нормаларини бажаради.

ЎҚИНГ: Telegram Desktop 1.3 талқинида чиқди – унда кўплаб янги имкониятлардан баҳра олинг!

Telegram’дагилар Apple келгусида ҳам улар билан ҳамкорлик қиладими, йўқми ҳозирча билишмайди. Аммо, яқин орада  App Store’га  блоклагунга қадар ғойиб бўлган Telegram X муқобил илова қайтади, деб ваъда беришган.

Павел Дуров Apple’га ва Telegram’ни янгилашга рухсат бергани учун унинг бош директори Тима Кук жанобларига ўз миннатдорчилигини билдирган .

Шуни ҳам эслатиб ўтмоқчимизки, Апрель ойининг ўрталарида Apple Telegramни янгилашни таъқиқлаб қўйган эди, бу қарор Россиянинг санкцияси билан боғлиқ бўлганди. Яқинда Роскомнадзор иловани Apple ва Google  онлайн-дўконларидан бутунлай олиб ташлашни талаб қилди. Бироқ Павел Дуровнинг таъкидлашича, россияликлар мессенжер фойдаланувчиларининг атиги 7 фоизини ташкил этади, шу боис, унинг фаолиятини Россия Федерациясида шунчаки чеклаб қўйса ҳам кифоя қиларди.

Apple’нинг нега ён босаётгани ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Telegram’да ўйин ботлари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!