АҚШ суди TikTok’ка қарши Трамп тақиқини тўсиб қўйди

  •   DiMaX
  •  278
  •  28.09.2020 13:59

АҚШ суди TikTok’ка қарши Трамп тақиқини тўсиб қўйди

Мамлакат маъмуриятининг TikTok ижтимоий тармоқ дастурини Google ва Apple иловалар дўконларидан олиб ташлаш тўғрисидаги қарорининг кучга киришини АҚШ суди вақтинча тўсиб қўйди. Бу ҳақда ТАСС берган хабарга таяниб Sof.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Трамп ниҳоят маъқуллади: TikTok’ни америкалик иккита компания сотиб оляпти!

Аслида тақиқ 20 сентябрдан кучга кириши керак эди, аммо АҚШ президенти Дональд Трамп 19 сентябрь куни журналистларга TikTok'нинг Америкадаги активлари Oracle ва Walmart томонидан сотиб олинишини маъқуллаганини айтди.

Шундан сўнг, Савдо вазирлиги иловани юклаб олиш тақиқининг кучга киришини бир ҳафтага – 27 сентябрга қолдирди. Шу билан бирга, 12 ноябрдан АҚШ маъмурлари TikTok’нинг мамлакатдаги фаолиятини чеклашни бошлашни режалаштирмоқда.

Ҳужжатларга кўра, судья Карл Николс TikTok эгаларининг иловани юклаб олишни тақиқлаш тўғрисидаги қарор кучга кириши тўғрисида вақтинчалик блоклаш тўғрисидаги илтимосини қондирди. Аммо у «ҳозирча» ҳукуматнинг мамлакатдаги ижтимоий тармоқ ишини чеклаш тўғрисидаги 12 ноябрдан бошлаб қабул қилган қарорига нисбатан худди шундай тақиқ ҳақидаги талабни рад этди.

ЎҚИНГ: TikTok’ка навбатдаги зарба: YouTube унинг рақибини ишга туширди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!