Атиги 50 долларлик Nook Tablet 7 планшети тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  533
  •  04.12.2018 10:06

Атиги 50 долларлик Nook Tablet 7 планшети тақдим этилди!

Бундан бир ой аввал Barnes & Noble компанияси ҳамёнбоп Nook Tablet 10.1 планшетини намойиш қилганди. 10 дюймлик IPS-экранга эга бу қурилма 130 АҚШ долларига нархланганди.

ЎҚИНГ: Apple аллақачон арзонлаштирилган iPad 2018’ларни сота бошлади!

Энди эса бу ишлаб чиқарувчининг ассортименти ўта арзон Nook Tablet 7 планшети билан бойитилди. Номидан ҳам англашилиб турганидек, бу планшетнинг экрани диагоналига 7 дюймлик. Унда IPS-матрица қўлланган бўлиб, дисплей тасвир аниқлиги 1024х600 пикселлик.

Nook Tablet 7 процессори ва тезкор хотираси ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, доимий хотираси эса 16 гигабайтлик экани ва microSD-карта қўйиш мумкинлиги айтилмоқда. Планшетнинг автономлиги етти соатга етади, у 2 ва 0,3 мегапикселли камералар билан жиҳозланган.

Мазкур қурилма Barnes & Noble график қобиғи остидаги Android операцион тизимига эга бўлиб, бор-йўғи 50 доллар туради. Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса айрим ишлаб чиқарувчиларнинг планшетларини 1 039 000 сўмдан бошланган нархларда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда энди барча смартфон ва планшетлар IMEI бўйича рўйхатга олинади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!