Барча моделлардаги iPhone 11’ларнинг мустаҳкамлигини ўзаро ҳамда Galaxy Note 10+ билан солиштирамиз! (учта дроп-тест видеоси)

  •   DiMaX
  •  1751
  •  23.09.2019 15:45

Барча моделлардаги iPhone 11’ларнинг мустаҳкамлигини ўзаро ҳамда Galaxy Note 10+ билан солиштирамиз! (учта дроп-тест видеоси)

Купертинолик корпорация 20 сентябрь куни iPhone 11, iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max смартфонлари сотувга чиқарди. Шундан кейиноқ уларнинг мустҳакамлиги синаб кўрилган видеолар интернетда тарқала бошлади.

ЎҚИНГ: Экспертлар барча iPhone’ларнинг исталган Android-смартфондан асосий устунлигини маълум қилишди

PhoneBuff канали йилнинг иккита асосий флагмани – iPhone 11 Pro Max ҳамда Samsung Galaxy Note 10+ моделларини тахминан бир метрлик баландликдан ташлаб кўрди. Биринчи ташлашданоқ iPhone орқа панели деярли бутунлай синди, рақибида ҳам чатнашлар пайдо бўлган эса-да, унчалик кўп эмас. Бироқ ёнбошлатиб ташлаганда iPhone 11 Pro Max жанубий кореяликларнинг флагманидан кучли чиқди. Сабаби – айфоннинг роми зангламас пўлатдан, Samsung Galaxy Note 10+’ники эса алюминийдан ишланган:

Ниҳоят, учинчи тестда дисплейларини пастга қаратиб ташлашган, бунда ҳам Galaxy Note 10+ купертинолик рақибидан устун келган.

ЎҚИНГ: Йирик смартфон бозорида Samsung аллақачон учинчи ўринда. Ундан зўрлари кимлар?

CNET журналистлари эса купертиноликларнинг бу йилги энг арзон iPhone 11 смартфони ҳамда iPhone 11 Pro флагманини мустаҳкамлик имтиҳонига жалб этишди. Мана, ўзингиз кўринг-да:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, ҳар хил (3,3 метргача) баландликдан ташлаб кўришганида, бу иккала смартфон ҳам «жон сақлаб» қолган, лекин бош камералари буткул ишдан чиққан.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг зўр 10 смартфони («Роскачество» талқини) ва нархлари

EverythingApplePro канали эса иккита катта айфон – iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max моделларини аёвсиз синаб кўришди. Бунда натижалар ҳайратланарли: бетон полга турли баландликдан ўн мартадан ошиқ ташланганида ҳам бу икки смартфон айтарли шикастланмаган! Фақат ҳар иккала юзаларидаги шишалари буткул синган.

Шу тариқа, дроп-тестларда ҳар хил натижалар намоён бўлган, бу эса турли омилларга боғлиқ. Нима бўлган тақдирда ҳам, биз смартфонингиз устида бунақа тажрибалар ўтказмасликни маслаҳат берамиз.

ЎҚИНГ: Ҳар учала iPhone 11 модели AnTuTu’да: бор-йўғи шуми!?