Экспертлар барча iPhone’ларнинг исталган Android-смартфондан асосий устунлигини маълум қилишди

  •   DiMaX
  •  2704
  •  12.04.2019 13:40

Экспертлар барча iPhone’ларнинг исталган Android-смартфондан асосий устунлигини маълум қилишди

Apple’ни кўпинча ўзининг эски русумлардаги мобил қурилмаларини атайлаб секинлаштиришда айблашади. Компания янги моделлардаги девайсларини сотиш мақсадида шундай қилган, дея уни судга бериш ҳоллари ҳам бўлган.

ЎҚИНГ: Apple энг қиммат MacBook Pro’ни атайлаб секинлаштираётгани фош этилди! (+видео)

Аммо куни кеча Mobile&SecurityLab компанияси томонидан эълон қилинган рейтингга кўра, купертиноликлар аксинча – ўзининг эски моделлардаги маҳсулотларини ҳам узоқ муддатга техник қўллаб-қувватлаш бўйича биринчи ўринда турибди. Яъни, iPhone’ларга янги авлод операцион тизимларидаги прошивкаларнинг тарқатилиши, айниқса – хавфсизлик апдейтларининг тарқатилиши анча вақтгача давом этади.

Мана, қуйидаги жадвалда уч йил ва ундан ортиқ муддат давомида янгиланиб келаётган смартфонлар рейтинги акс этган:

Кўриб турганингиздек, рўйхатдаги йигирмата ўриннинг тенг ярмини ва рейтингнинг кучли учлигини фақат Apple маҳсулотлари эгаллаган!

ЎҚИНГ: Қайта тикланган iPhone’лар ишончлими? Apple собиқ ходими аниқлик киритади

Шундай қилиб, хавфсизлик йўналишидаги Mobile&SecurityLab компанияси мутахассислари исботлашганидек, iPhone’лар бу борада ҳар қанақа Android-смартфондан устун. Дарвоқе, эътибор беринг: юқоридаги рўйхатда «яшил роботчали» қурилмаларнинг биттагина вакили бор, уям янгиланишларни фақат уч йилгача олиб турган.

Sony, Huawei, Xiaomi, Samsung ва бошқа ишлаб чиқарувчилар ўзларининг мобил қурилмаларини одатда апдейтлар билан икки йилгача бўлган муддатда таъминлаб келишади. Apple эса ўз смартфонларига камида беш йил давомида муҳим янгиланишларни тарқатиб келади.

Масалан, юқоридаги рейтинг етакчиси – iPhone 5s модели 2013 йилда чиққан ва ҳозирда беш ярим «ёшда». Бу смартфон 2019 йилнинг сентябригача янгиланишларни олиб туриши аниқ. Демак, Apple мазкур қурилмасини камида олти йил давомида муҳим апдейтлар билан таъминлаб туради. Android-смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг бирортаси ҳозирча бундай қила олган эмас.

ЎҚИНГ: iPhone’лар ҳам арзонлашди – Terashop.uz’даги нархлари билан танишинг! (2019 йил 27 март)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.