Барча вариантлардаги Xiaomi Mi 10 ва Mi 10 Pro’ларнинг аниқ нархлари чиқди: кутилганидан арзон экан!

  •   DiMaX
  •  9379
  •  07.02.2020 09:39

Барча вариантлардаги Xiaomi Mi 10 ва Mi 10 Pro’ларнинг аниқ нархлари чиқди: кутилганидан арзон экан!

Коронавирус эпидемияси туфайли Xiaomi ўзининг Mi 10 флагманларини фақат онлайн форматда намойиш қилишидан хабарингиз бор. Уларнинг нархлари 3500–5000 юань (499–713 доллар) орасида бўлиши айтилаётган эди.

ЎҚИНГ: Узоқ кутилган Poco X2 арзон нархда тақдим этилди: сиз уни «танийсиз»!

Энди эса барча хотира конфигурацияларидаги Xiaomi Mi 10 ҳамда Xiaomi Mi 10 Pro моделларининг аниқ нархлари ҳақида маълумот чиқди. Унга кўра, мазкур флагманларининг энг зўри ҳам кутилганидан арзонроққа баҳоланмоқда.

Хулласи калом, тезкор/ички хотира ҳажмига кўра улар нархи қуйидагича:

Xiaomi Mi 10, 8/128 ГБ – 500 доллар

Xiaomi Mi 10, 8/256 ГБ – 529 доллар

Xiaomi Mi 10, 12/256 ГБ – 579 доллар

Xiaomi Mi 10 Pro, 8/128 ГБ – 579 доллар

Xiaomi Mi 10 Pro, 8/256 ГБ – 615 доллар

Xiaomi Mi 10 Pro, 12/256 ГБ – 658 доллар

Xiaomi Mi 10 Pro, 12/512 ГБ – 700 доллар

ЎҚИНГ: Mi 10’ларни қўятуринг, Xiaomi яна бир «бомба» смартфон тайёрлаяпти! (+«жонли» расмлар)

Шунингдек, куни кеча чипсоз Micron Technology компанияси янги турдаги – LPDDR5 тезкор хотира чипларини расман тақдим этган ва улар илк бор Xiaomi Mi 10 флагманларида қўлланишини айтган.

Micron LPDDR5 тезкор хотира модуллари Xiaomi Mi 10 смартфонларининг самарадорлигини 50 фоизга оширади ва аккумулятор қувватини 20 фоизга камроқ сарфлайди.

ЎҚИНГ: Рекорд ҳажмли – 16 ГБ «оперативка»ли илк смартфон тайёр, хусусиятлари билан танишинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!