Бенчмаркда Xiaomi Black Shark Helo ҳамда Huawei Mate 20’лардан устун келган флагман билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  1632
  •  17.11.2018 14:28

Бенчмаркда Xiaomi Black Shark Helo ҳамда Huawei Mate 20’лардан устун келган флагман билан танишинг!

Ҳар гал бирор компания янги смартфон тақдим этганида, кўпинча ҳатто тақдимотдан ҳам аввал унинг самарадорлиги бенчмаркларда синаб кўрилади. Бундай хизмат таклиф этувчи сервислар орасида AnTuTu’нинг ўзига яраша ўрни бор.

ЎҚИНГ: Энг кучли Android-смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu, 2018 йил ноябрь): учта юксак ўрин энди бошқа хитойликка тегишли!

ZTE корпорациясига қарашли Nubia компанияси ўтган ҳафта ўзининг янги ўйинбоп смартфони – Nubia Red Devil моделини тақдим этганди. Лекин айрим нашрлар бу қурилманинг Red Magic Mars деб номланганини ёзмоқда.

Хуллас, ушбу геймерофон AnTuTu ҳамда Master Lu бенчмаркларида Nubia NX619J модел рақами остида тестдан ўтказиб кўрилган. Мазкур синовларда смартфоннинг Snapdragon 845 процессори ҳамда 8 гигабайтлик тезкор хотирага эга намунаси қатнашган. Бундан ташқари, унинг 10 гигабайтлик “оперативка”ли версияси ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Nubia Red Devil тақдим этилди: атиги 560 долларга Snapdragon 845 ва 10 ГБ «оперативка»ли геймерофон!

Master Lu бенчмаркида бу ўйинбоп модел 361 730 балл тўплаб, айнан шундай процессор ва тезкор хотирага эга Nubia X смартфонидан (311 441 балл) устун келган:

AnTuTu сервисида эса Nubia Red Devil (ёки Nubia Red Magic Mars) салкам 320 000 балл олган. Бу эса Xiaomi компаниясининг янги геймерофони – Black Shark Helo (309 000 баллга яқин) ҳамда Huawei Mate 20 туркуми флагманларидан юқори натижадир!

Nubia компанияси ушбу геймерофонини декабрь ойида сотувга чиқаради, аммо унинг Ўзбекистон бозорига кириб келиши гумон. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса Xiaomi ҳамда Huawei смартфонларини онлайн усулда – уйдан ёки офисдан чиқмай туриб харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Snapdragon 8150 флагман процессори AnTuTu’да мутлақ рекорд ўрнатди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!