Энг кучли Android-смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu, 2018 йил ноябрь): учта юксак ўрин энди бошқа хитойликка тегишли!

  •   DiMaX
  •  2305
  •  02.11.2018 12:23

Энг кучли Android-смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu, 2018 йил ноябрь): учта юксак ўрин энди бошқа хитойликка тегишли!

Мобил алоқа қурилмаларининг самарадорлигини баҳолайдиган профессионал сервислардан бири – AnTuTu ҳар ойда тегишли рейтингни эълон қилиб туришини биламиз. Унинг жамоаси 2018 йилнинг октябригача бозорга чиққан Android-смартфонларнинг ТОП-ўнталиги рўйхатини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Энг зўр Android-смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu талқини, 2018 йил, октябрь): хитойликлар Samsung’ни сиқиб чиқаришди!

Android-смартфонлар рейтингида Qualcomm процессорларига эга флагманлар энг юқори ўринларни эгаллашига кўникиб қолганмиз. Аммо бу гал вазият умуман бошқача – AnTuTu’га кўра, 2018 йилнинг октябрь ойигача бозорга тақдим этилган смартфонларнинг энг кучли учтасиям Kirin 980 чипли Huawei маҳсулотларидир!

Яъни, ғолиблик шоҳсупасига 311 840 балл билан стандарт Mate 20 модели чиққан, янада илғор Mate 20 Pro эса 307 693 очко билан иккинчи ўринда. Унинг ўйинбоп талқини – Mate 20X модели бўлса 303 112 балл билан кучли учликни якунлаб берган. Pro-версиянинг стандарт флагмандан орқада қолишини унинг дисплейи кўпроқ ресурс талаб этиши билан изоҳлаш мумкин, аммо махсус совитиш тизимига эга геймерофон уларнинг иккаловидан ҳам паст баҳо олгани барибир ғалати.

Демак, энг юқори учта ўринни забт этган Huawei флагманларидан кейинги иккита ўринни эса Xiaomi’нинг Snapdragon 845 чипли геймерофонлари – Black Shark Helo ва Black Shark (тегишлича 301 757 ҳамда 293 544 очко) эгаллаган. Шунингдек, кучли ўнликка Meizu 16, OnePlus 6, ASUS ROG Phone, Smartisan R1 ва Nubia Z18 моделлари кирган.

Айтиш керакки, америкалик чипсознинг кейинги авлод – Snapdragon 8150 флагман процессорини Geekbench’да текшириб кўришган. Шунингдек, умуман танилмаган бир хитойлик компания аллақачон ушбу чип базасида дунёдаги илк буклама смартфонни намойиш қилиб, савдога ҳам қўйган.

ЎҚИНГ: Илк буклама 5G-смартфон – FlexPai бугундан сотувга чиқди, лекин бу Samsung ҳам, Huawei ҳам эмас! (+«жонли» видеолар)

Октябрнинг охирида тақдим этилган Xiaomi Mi MIX 3, OnePlus 6T ҳамда Honor Magic 2 моделлари AnTuTu’нинг ушбу рейтингига киритилмаган. Улар кейинги ой ТОП-ўнталигига кирса керак, аммо Snapdragon 845 процессорига таянган смартфонлардан бирортаси Huawei флагманларидан ўзиб, кучли учликка киришини кутиш қийин.

Айтиш керакки, октябрдаги энг кучли смартфонлар ўнталигининг нақ ярмини эгаллаб олган Huawei ҳамда Xiaomi компанияларининг бир неча русумлардаги  смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиз орқали онлайн харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлашган Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 30 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!