Бенчмаркда янги Samsung процессори iPhone 12 Pro Max’никидан ҳам ўзиб, рекорд ўрнатди!

  •   DiMaX
  •  655
  •  01.07.2021 10:53

Бенчмаркда янги Samsung процессори iPhone 12 Pro Max’никидан ҳам ўзиб, рекорд ўрнатди!

Samsung корпорацияси ҳозирда AMD билан ҳамкорликда Exynos сериясидаги янги флагман процессор устида ишламоқда. Интернетда тарқалган маълумотга кўра, ушбу платформали смартфон графика самарадорлиги бўйича Apple’нинг энг сўнгги ва энг кучли флагманидан ҳам зўр бўлади.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар геймерларга ёқмайди: ўйин, интернет ва видео учун энг зўр смартфонлар (учта рейтинг)

Жанубий кореялик техногигант Radeon график чипига ҳамда Cortex A77 ядрларига эга бўлган янги Exynos чипсетни тестдан ўтказмоқда. Ice universe никли машҳур инсайдер мазкур процессорнинг 3DMark бенчмаркидаги натижаси скриншотини улашди.

Кўриб турганингиздек, синаб кўрилган платформа 50 fps режимидаги тестда 8134 балл олган. Apple A14 Bionic процессорли Apple iPhone 12 Pro Max эса 40 fps режими билан 7442 баллик натижа кўрсатган. ИЗОҲ: «fps» тушунчаси инглизча «Frames Per Second»дан қисқартириб олинган бўлиб, «бир сониядаги кадрлар сони»ни англатади.

Эслатиб ўтамиз: юқоридаги тест яхлит Exynos платформасига эмас, балки унинг таркибидаги график тезлаткичга тегишли. Лекин барибир ушбу натижа Android-смартфон учун жуда яхши кўрсаткич ҳисобланади. Exynos чипсетида қўлланаётган Radeon график процессори энг сўнгги – RDNA2 мобил архитектурасига асосланади.

ЎҚИНГ: Гигант аккумуляторли Galaxy M52 5G бенчмаркда: ҳамёнбоп смартфонда Snapdragon 888 флагмани?