Гигант аккумуляторли Galaxy M52 5G бенчмаркда: ҳамёнбоп смартфонда Snapdragon 888 флагмани?

  •   DiMaX
  •  1122
  •  28.06.2021 16:02

Гигант аккумуляторли Galaxy M52 5G бенчмаркда: ҳамёнбоп смартфонда Snapdragon 888 флагмани?

Samsung компаниясининг энг аҳамиятли ҳамёнбоп смартфонларидан бири Galaxy M51 моделидир: унда рекорд даражадаги – нақ 7000 мА/соатлик батарея қўлланган! DxOMark лабораториясининг аккумуляторлар рейтингида у етакчи бўлгани ҳам бежиз эмас.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M51'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг

Жанубий кореялик техногиган унинг давомчисини бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини ҳам қўллайдиган қилиб чиқармоқчи. Samsung Galaxy M52 5G номи билан тақдим этлиши кутилаётган мазкур девайс аллақачон Geekbench сервисида текшириб ҳам кўрилган.

Бенчмаркнинг маълумотлар базасида қолган қайдларга қарасак, бу телефоннинг техник хусусиятлари ғалати. Яъни, унда аппарат таъминотининг асоси сифатида кодли номи Lahaina бўлган платформа кўрсатилган, бу эса Snapdragon 888 процессорига тегишли. Бироқ унинг самарадорлиги ҳам, тегишлича 1,8 ҳамда 2,4 ГГц частотада ишловчи, ҳар бири тўртта ядродан иборат бўлган иккита кластернинг тафсилотлари ҳам Qualcomm компаниясининг ушбу флагман чипсетига ўхшамайди.

Samsung Galaxy M52 5G якка ядроли мтиҳонда 777 балл, кўп ядроли тестда эса 2868 балл олган; бу эса Snapdragon 865/870 процессорларининг кўрсаткичларидан ҳам паст. Бунақа натижани Snapdragon 778G/780G чипсетлари кўрсатиши мумкин, процессор кластерларининг тавсифлари ҳам шунга мос келади. Бу смартфоннинг ўрта нарх тоифасига мансуб бўлиши ҳисобга олсак, унда ушбу чиплардан бири қўлланиши мантиқан тўғри ҳам.

Манбаларнинг ёзишича, Galaxy M52 5G шу йилнинг охирроғида Европада сотувга чиқади ҳамда қора, оқ ва тзқ кўк тусли корпусларда таклиф этилади. Samsung унинг бош камерасида 64 мегапикеллик асосий модул ҳамда кенг бурчакли объективга эга бўлган 12 мегапикселлик датчик, селфи учун эса 32 мегапикселлик сенсор қўллайди. Шунингдек, бу смартфон ўз «аждод»идан 7000 мА/соатлик аккумуляторни ҳам мерос қилиб олишини кутиш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S22’лар ҳақидаги бу маълумотлар Samsung фанатларини хурсанд қилмайди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!