Бўлажак бестселлер – Samsung’нинг арзон «учкўз» смартфони стартга тайёр!

  •   DiMaX
  •  1642
  •  30.01.2020 09:33

Бўлажак бестселлер – Samsung’нинг арзон «учкўз» смартфони стартга тайёр!

Samsung компаниясининг янги авлод арзон смартфонлар туркуми навбатдаги вакили – Galaxy M21 ҳақидаги илк хабарлар ўтган йилнинг ёзида тарқалган эди. Ўтган ҳафта Geekbench сервисида самарадорлиги синаб кўрилганида, унинг айрим техник жиҳатлари фош бўлган.

ЎҚИНГ: Galaxy A31 ва Galaxy A41 ҳам бақувват батарея, кучли камерага эга бўляпти

 Samsung Galaxy M21 смартфони энди Wi-Fi Alliance ташкилотида ҳам SM-M215F/DS модел рақами остида рўйхатга олинди. Мазкур ташкилот IEEE 802.11 стандарти асосидаги симсиз тармоқларни қўллаб-қувватловчи ҳамда 2,4 ёки 5 ГГц диапазонларида ишловчи қурилмаларни сертификатлаш билан шуғулланади.

Wi-Fi Alliance маълумотлар базасида тасдиқланишича, Galaxy M21 қадоқданоқ Android 10 операцион тизимига эга. Geekbench аввалроқ унинг Exynos 9611 процессори ва 4 ГБлик тезкор хотира билан ишлашини фош этган эди.

Ушбу смартфон 64 ёки 128 гигабайтлик ички хотирага, шунингдек, тўртбурчак блокка жойланган уч модулли камерага эга бўлиши кутилаётир. Ҳа, ўтган йили трендга айланган учталик бош камера бу йил энди арзон моделларда ҳам жорий этиляпти. Ўтган йилги «аждод»и – Galaxy M20 сингари, Galaxy M21 ҳам бестселлер бўлишини таҳлилчилар прогноз қилишмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung февралда яна иккита арзон, аммо «бағрикенг» смартфон тақдим этади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!