Бор-йўғи 25 долларлик 4G-смартфон сотувга чиқди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  847
  •  18.11.2020 18:08

Бор-йўғи 25 долларлик 4G-смартфон сотувга чиқди! (+видео)

Яқиндагина биз атиги 50 долларлик Yahoo Mobile ZTE Blade A3Y смртфони ҳақида хабар берган эдик. Уни бир пайтлар ўзининг қидирув ва почта хизматлари билан етакчи бўлган Yahoo компанияси ZTE билан ҳамкорликда тайёрлаган. Буни қарангки, ақлли телефонни ҳатто бунинг ҳам ярим нархида чиқариш мумкин экан!

ЎҚИНГ: Атиги 6 долларлик телефонлардан «Huawei смартфонлари» ясаб, 25 доллардан сотган жиноий гуруҳ ушланди

Vingroup компанияси Qualcomm билан бирга Вьетнамда ўта арзон 4G-смартфон тақдим этди. Vsmart Bee Lite русумли ушбу қурилманинг нархи 25 АҚШ долларига тўғри келади. Мазкур смартфон Viettel номли давлат уяли алоқа операторининг 2G ҳамда 3G тармоқларидан фойдаланаётган мижозларига таклиф этилади.

Vsmart Bee Lite смартфони бирмунча ихчам – экранининг ўлчами 5,45 дюймлик, дисплейда тасвир аниқлиги 480х800 пикселлик. Қурилманинг орқа панелида 5 мегапикселлик бош камера, экрани устида эса 2 мегапикселлик селфи-камера мавжуд.

Дарвоқе, яқиндагина айни шу смартфонсоз етакчи компаниялар уддалай олмаган бир технологияли моделни ҳам чиқарган.

 

ЎҚИНГ: Махфий камерали иккинчи смартфонни умуман кутилмаган компания тақдим этди! (+видео)

Ўта арзон ва ихчам бўлган бу 4G-смартфон Qualcomm Snapdragon 215 процессори базасига қурилган. Компания уни 1 гигабайтлик тезкор ва 16 гигабайтлик ички хотира билан таъминлаган, яна MicroSD-карта учун уячаси ҳам бор.

Vsmart Bee Lite модели «тарошланган» операцион тизим – Android 10 Go Edition талқинида ишлайди. Унинг автономлиги учун 2550 мА/соатлик аккумулятор масъул.

ЎҚИНГ: Ўттиз тўрт долларлик 5G-смартфонга нима дейсиз?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.