Махфий камерали иккинчи смартфонни умуман кутилмаган компания тақдим этди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1007
  •  21.09.2020 14:05

Махфий камерали иккинчи смартфонни умуман кутилмаган компания тақдим этди! (+видео)

 ZTE компанияси яқинда экраности камерали илк тижорий смартфон – Axon 20 5G моделини тақдим этган. Лекин унинг ҳали сотувга чиқмасиданоқ тарқалган «жонли» суратлари ҳафсалани пир қилган эди.

ЎҚИНГ: Яширин селфи-камерали илк смартфон савдога чиқибоқ рекорд ўрнатди

Олд камераси дисплейнинг ўзига интеграциялашган иккинчи смартфон эса Вьетнамдаги смартфонсоз – VinSmart компанияси томонидан намойиш қилинди. Vsmart Aris Pro русумли бу қурилма ўлчами 6,39 дюймлик, ромсиз AMOLED-дисплей билан жиҳозланган. Full HD+ форматида тасвир узата олувчи дисплейнинг ортига эса 20 мегапикселлик селфи-камера яширилган. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, селфи-модул сурат сифатини яхшилаш учун тасвирларни қайта ишлашнинг махсус алгоритмини қўллайди.

Айтиш керакки, Xiaomi компанияси ҳатто ZTE’дан ҳам аввал экраности камера (ёки яширин камера) қўлланувчи смартфонини «жонли» видеода кўрсатган эди. Компаниянинг ўзи тақдим этган реклама видеосидан ташқари, кейинчалик хитойлик бир техноблогер шу технологияга эга смартфонни ўзи «жонли» тарзда, маркетинг безакларисиз видеога олиб эълон қилган. Унинг қўлида «Хитойча Apple»нинг юбилей суперфлагмани – Xiaomi Mi 10 Ultra моделининг махсус версиясини кўрамиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 Ultra’да яширин камера қандай ишлашини «жонли» видеода томоша қиламиз!

VinSmart Vsmart Aris Pro моделига қайтадиган бўлсак, унинг техник хусусиятлари қуйидагича:

Дисплей: AMOLED, 6,39", 2400x1080

Процессор: Snapdragon 730 2,2 ГГц, Adreno 618 GPU

Тезкор/доимий хотира: 8/128 ГБ; яна microSD слоти бор

Бош камера: 64 МП (f/1.89) + 8 МП (кенг бурчакли оптика, f/2.2) + 8 МП (телеобъектив, f/2.4) + 2 МП (макрообъектив, f/2.4)

Олд камера: 20 МП (f/2.2)

Аккумулятор: 4000 мА/соатлик; 18 ваттгача тезкор қувватланади

Хавфсизлик: корпуснинг ён қиррасидаги бармоқ изи сканери

Алоқа: Wi-Fi 802.11ac (2,4 ГГц + 5 ГГц), Bluetooth 5.0, GPS, ГЛОНАСС

Портлар: USB Type-C, 3,5 мм.лик аудиотирқиш

Ўлчам: 156,2 х 75,04 х 8,55 мм

Вазни: 178 грамм

Vsmart Aris Pro смартфони кўк, қора, кул ранг ва яшил корпусларда ишлаб чиқарилмоқда. VinSmart компанияси негадир унинг учун ўз юртида эмас, балки Таиландда олдиндан буюртма очган. Гаджетнинг нархи эса 431 АҚШ долларига тенг.

ЎҚИНГ: Энг антиқа смартфон – LG Wing тақдим этилди: нарх ва хусусиятлари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!