Бу мессенжер қип-қизил жосус экан-ку!

  •   DiMaX
  •  1976
  •  29.07.2020 10:57

Бу мессенжер қип-қизил жосус экан-ку!

Бугунги кунда турли гаджетлар ва иловалар фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ўғирлашлари ҳақидаги хабарларга тез-тез дуч келяпмиз. Eset компанияси мутахассислари мессенжер кўринишида жосуслик қилувчи яна бир иловани аниқлашди.

ЎҚИНГ: Ушбу иловалар смартфонингизда бўлса, тезда ўчириб қутулинг!

Бу ерда гап Android операцион тизимида ишловчи смартфонлар учун чиқарилган Welcome Chat иловаси ҳақида кетяпти. Аниқланишича, унинг операторлари фойдаланувчиларнинг шахсига оид маълумотларни интернетга чиқариб келишаётган экан.

Таъкидлб ўтиш керакки, Welcome Chat иловаси Google Play расмий дўкони эмас, балки ўзининг веб-сайти орқали тарқатилади. Уни ўрнатаётганда тизим бу дастур қурилманинг созламаларига рухсат сўрашидан огоҳлантиради. Лекин фойдаланувчиларнинг кўпчилиги одатда бу каби огоҳлантиришларни ўқиб ўтирмасдан, розилик бериб юбораверади.

Welcome Chat смартфон созламаларидан ташқари, SMS-хабарларни кўриш ва жўнатишга, хотирадаги файлларни кўриш, аудио ёзиб олиш, геолокация ва бошқа маълумотларга ҳам рухсат сўрайди. Буларга изн берилгач, мессенжер C&C-сервердан буйруқлар олишни ва смартфон орқали тўпланган маълумотларни у ёққа жўнатишни бошлайди.

Ушбу илова асосан Яқин Шарқ ҳудудидаги фойдаланувчиларга мўлжалланган. Мутахассисларнинг тахминича, унинг ортида Molerats номи билан ҳам танилган Gaza Hacker кибержиноятчилар гуруҳи турибди.

ЎҚИНГ: Ушбу 17 та иловани смартфонингиздан ҳозироқ ўчиришингиз керак!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!