Буклама экран нимаси!? LG чўзилувчи дисплейли смартфон тайёрлаяпти!

  •   DiMaX
  •  802
  •  07.03.2019 08:48

Буклама экран нимаси!? LG чўзилувчи дисплейли смартфон тайёрлаяпти!

Кўплаб смартфонсозлар қайишқоқ дисплейга эга буклама смартфонлар устида ишлаётганида, LG янада узоқроқни кўзламоқда. Унинг янги патентида чўзилувчан корпусга эга смартфон тасвирланган!

ЎҚИНГ: Ҳали 5G тармоғи жорий этилмай туриб, LG аллақачон 6G-интернет устида ишламоқда!

Чўзилувчан смартфоннинг корпуси бир неча қисмлардан иборат бўлади. Корпус қисмлари керакли ўлчамга каттайтирилганида, экран ҳам шунга мосланиб чўзилади. Бунда дисплейни ҳам энига, ҳам бўйига чўзиш мумкин бўлади.

Бунақа ғайриоддий конструкция кўплаб дастурий ўзига хосликларни ҳам талаб этади – у фойдаланувчига қулай бўлиши керак. Интерфейс турли форм-факторларга йўл-йўлакай мослашиб кетиши талаб этилади. Экран чўзилганида, унга кўпроқ маълумот чиқарилади.

Кўпинча патентларда кўрсатилган қурилмаларнинг амалиётга қачон жорий этилиши ноаниқ бўлади, улар ҳатто патент ҳолича қолиб кетиши ҳам мумкин. LG’нинг ушбу ишланмаси борасида ҳам шунақа – бундай смартфонни қачон (ёки умуман) кўришимиз ноаниқ. Компаниянинг буклама смартфони эса шу йилнинг охирида ёки 2020 йилда тақдим этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: LG компанияси Жиззахда 40 миллион долларлик қандай лойиҳа амалга оширмоқчи?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.