DxOMark тахтидан Mate 30 Pro ва Mi CC9 Pro’ни ағдарган янги қирол! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1576
  •  17.12.2019 16:55

DxOMark тахтидан Mate 30 Pro ва Mi CC9 Pro’ни ағдарган янги қирол! (+видео)

Жорий йилнинг кузида чиққан Huawei Mate 30 Pro флагмани DxOMark рейтингида энг юксак ўринни олганди. Кейинроқ эса Premium талқинидаги Xiaomi Mi CC9 Pro флагман ҳам у билан бир хил – 121 баллик натижа кўрсатган ва ҳозиргача бу икковлон тахтни тенг бўлишиб келишаётган эди.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг зўр камерофонлари: DxOMark рейтинги чиқди

Лекин бугун – 17 декабрь куни DxOMark сервиси навбатдаги флагманнинг текширув натижаларини эълон қилди. Бу ҳам Huawei маҳсулоти, аниқроғи, ўша камерофоннинг 5G-версияси – Mate 30 Pro 5G флагмани бўлиб, барча смартфонлардан юқори – 123 балл олди.

Агар эътибор берадиган бўлсак, Huawei Mate 30 Pro 5G ҳам фотоимкониятлари, ҳам видеога тушириши бўйича энг юксак натижалар қайд этган:

Мутахассисларнинг фикрича, Mate 30 Pro 5G флагмани ўзининг оддий версиясига жуда яқин, аммо Huawei унинг дастурий таъминотини янада такомиллаштирган ва оптимизация қилган, бу эса DxOMark баҳолашида ўзини кўрсатган.

ЎҚИНГ: DxOMark’нинг янги рейтингида Huawei ҳали тақдим этмаган 5G-смартфон рекорд ўрнатди!

Huawei Mate 30 Pro 5G камерасида олинган қуйидаги видеода унинг имкониятларини “жонли” кузатишингиз мумкин:

Агарда камера имкониятларини текшириш натижалари билан батафсил танишишни истасангиз, мана бу ҳавола орқали DxOMark сайтининг тегишли (инглизча) саҳифасига ўтинг.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг сара саккизта смартфони (IGN версияси)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!