ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Доирасимон тугмачали янги Google PixelBook ноутбуки! (+«жонли» расмлар)

  •   DiMaX
  •  958
  •  11.09.2018 11:44

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Доирасимон тугмачали янги Google PixelBook ноутбуки! (+«жонли» расмлар)

Google компанияси ўзининг бу йилги йирик тадбирини 9 октябрга мўлжаллаганидан хабарингиз бор. Унда нафақат кўпчилик кутаётган янги авлод Pixel смартфонлари, балки бошқа қизиқарли девайслар ҳам намойиш этилади.

ЎҚИНГ: Google янги Pixel смартфонлари ва бошқа гаджетлари тақдимотига таклиф этмоқда

Жумладан, мазкур тақдимотда расман кўрсатиладиган янги PixelBook ноутбуки ҳақида ҳам инсайдерлик маълумотлари тарқалмоқда. Ҳатто унинг «жонли» видеосини ҳам интернетга чиқаришибди:

Хабарларга кўра, доирача шаклидаги тугмачаларга эга ва ромсиз дисплейли мазкур ноутбукнинг кодли номи Nocturne экан. Унинг буклама механизми – шарнири оддий ноутбуклардагидан кўра кўпроқ Surface планшетидагига ўхшаяпти. Эҳтимол, мазкур қурилма трансформер – ҳам планшет, ҳам ноутбук сифатида ишлатилувчи гаджет бўлар.

ЎҚИНГ: Acer геймерлар учун ғайриоддий ноутбук-трансформер ишлаб чиқди (+видео)

Google тақдим этилиши кутилаётган яна битта ноутбук суратлари эса аллақачон Facebook ижтимоий тармоғида тарқалган. Кодли номи Atlas бўлган ушбу модел ўтган йилги PixelBook’ка ўхшаш. Бу девайснинг ҳам экрани юпқа ромли, лекин тугмачалари одатий – тўртбурчак шаклида.

Шу ва бошқа янги қурилмалар ҳақидаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиб бориш учун бизни мунтазам кузатишда давом этинг. Шунингдек, айрим ишлаб чиқарувчиларнинг турли моделлардаги ноутбукларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн харид қилиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: ASUS битта қувват билан 20 соат ишлай оладиган юпқа ноутбук тақдим этди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!