Экспертлар: «Ушбу 21 та оммабоп ўйинни смартфондан тезда ўчириб қутулинг!»

  •   DiMaX
  •  1751
  •  26.10.2020 09:44

Экспертлар: «Ушбу 21 та оммабоп ўйинни смартфондан тезда ўчириб қутулинг!»

Ахборот хавфсизлиги соҳасидаги таниқли Avast компанияси бир нечта мобил ўйиннинг яширин хавфини аниқлади. Мутахассислар бу ҳақда аллақачон Google’га хабар беришган ва қидирув гиганти улар устида текширув ишлари олиб бормоқда. Ҳозир улардан айримлари Google Play’дан олиб ташланган ва 19 таси қолган.

ЎҚИНГ: Google Chrome’да жонга тегувчи билдиришномаларни буткул ўчириб қўямиз

Мутахассислар маълум қилишларича, бу ўйинларнинг барида HiddenAds туркумига мансуб троян мавжуд. Бу турдаги зиёнкор кодлар хавфсиздек ниқобланиб олади, лекин уларнинг мақсади – жонга тегувчи рекламаларни кўп миқдорда, шу жумладан иловадан ташқарида ҳам кўрсатишдир.

Хабарга кўра, ушбу иловалар Google Play каталогидан 8 миллион мартадан ошиқ юклаб олинган. У ерда фойдаланувчилар ёзган тақризларга қаргнда, мазкур ўйинларни ўрнатгач, уларнинг смартфонлари рекламага тўлиб кетган.

Реклама кўрсатувчи кодга эга ўйинлар рўйхати эса қуйидагича:

  1. Shoot Them
  2. Crush Car
  3. Rolling Scroll
  4. Helicopter Attack - New
  5. Assassin Legend - 2020 New
  6. Helicopter Shoot
  7. Rugby Pass
  8. Flying Skateboard
  9. Iron it
  10. Shooting Run
  11. Plant Monster
  12. Find Hidden
  13. Find 5 Differences - 2020 New
  14. Rotate Shape
  15. Jump Jump
  16. Find the Differences - Puzzle Game
  17. Sway Man
  18. Desert Against
  19. Money Destroyer
  20. Cream Trip - New
  21. Props Rescue

Демак, агар смартфонингизда мана шу ўйинлардан бирортаси бўлса, уни тезроқ ўчириб, рекламадан қутулганингиз маъқул.

ЎҚИНГ: Смартфонлар экрани ўртасида чиқиб қоладиган бегона рекламаларни ўчириш усули

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.